Ислом Инқилоби олий раҳбари: барча мусулмонлар Ливан халқи ва Ҳизбуллоҳ ёнида бўлиши керак
(last modified Sat, 28 Sep 2024 11:11:39 GMT )
сентябр 28, 2024 16:11 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби олий раҳбари: барча мусулмонлар Ливан халқи ва Ҳизбуллоҳ ёнида бўлиши керак
    Ислом Инқилоби олий раҳбари: барча мусулмонлар Ливан халқи ва Ҳизбуллоҳ ёнида бўлиши керак

Ислом Инқилоби олий раҳбари Ливандаги сўнгги ҳолатлар ҳақида гапириб, барча мусулмонларни Ливан халқи ва Ҳизбуллоҳ ҳаракати ёнида ўз манбалари ва куч-қудрати билан туришлари ва унга золим, ёвуз ва босқинчи режимга қарши туришда ёрдам беришлари фарздир деб эълон қилдилар.

Ислом Инқилоби олий раҳбари девони ахборот базасининг хабар қилишича, Ислом Инқилоби олий раҳбари  Оятуллоҳ Хоманаий  Ливандаги сўнгги ҳолатлар ҳақидаги мурожаатида, Ливандаги ҳимоясиз одамларнинг қирғин этилиши бир томондан сионист қутурган режимнинг ваҳшийлигини ҳаммага очиб берди ва бошқа томондан бу золим тузум етакчиларини узоқни кўра олмаслик ва ахмоқона сиёсатини исботлади деб таъкидладилар.

Оятуллоҳ Хоманаий ўз сўзларида  сионистик режимни бошқараётган террорчи  тўда, Ғазодаги бир йиллик жиноий урушидан сабоқ олмаган. Улар аёллар, болалар ва тинч аҳолининг оммавий қирғин этилиши қаршиилк ташкилотнинг кучига зарба бера омласлиги ва уни йўқ қилишига таъсир қила олмаслигини тушунмадилар. Эндиликда улар Ливанда худди шундай ахмоқона сиёсатни олиб бормоқда деб маълум қилдилар.

Сионистик  режим жиноятчилари  Ливандаги Ҳизбуллоҳнинг кучли қилишига жиддий зарар етказиш учун кичик эканлигини билишлари кераклигига тўхталиб ўтган Инқилоб раҳбари дедилар: минтақанинг барча қаршилик кучлари Ҳизбуллоҳ билан бирга ва уни қўллаб-қувватламоқда.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий шунингдек бу минтақа тақдирини қаршилик кучлари ҳал қилишини ва уларнинг бошида Ҳизбуллоҳ ҳаракати турганини эслатиб, Ҳизбуллоҳ тажовукор ва  ёвуз душманни пушаймон қилади деб аниқлик киритдилар.

Ёрлиқ