Шифокорлар Эроннинг сунъий шох пардасидан фойдаланган ҳолда кўзнинг шох парда трансплантациясини юқори баҳолашди
(last modified Wed, 09 Oct 2024 11:32:10 GMT )
октябр 09, 2024 16:32 Asia/Tashkent
  • Шифокорлар Эроннинг сунъий шох пардасидан фойдаланган ҳолда кўзнинг шох парда трансплантациясини юқори баҳолашди
    Шифокорлар Эроннинг сунъий шох пардасидан фойдаланган ҳолда кўзнинг шох парда трансплантациясини юқори баҳолашди

Эрон Ислом Республикаси Офталмология Ассоциацияси раиси эронлик шифокорларларни кенг тарқалган касалликлардан бири сифатида сунъий шох парда трансплантациясидаги муваффақиятини хабар қилди.

Эрон Офталмология Ассоциацияси раиси Маҳмуд Жабборванд ўз сўзларида эронлик тиббиёт соҳаси олимлари сўнгги 5 йил ичида мамлакатда сунъий шох парда ишлаб чиқаришга муваффақ бўлдилар ва улар маҳаллий ишлаб чиқарилган шох пардасидан фойдаландилар деб эълон қилди.

 Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Жабборванд ўз сўзларида, Эронда барча турдаги шох пардалар кўчириб ўтказиш операциялари мамлакатда ишлаб чиқарилган сунъий шох пардаси ёрдамида муваффақиятли амалга оширилмоқда ва хориж турига нисбатан ҳеч қандай муаммо йўқ деб қўшимча қилди.

Она ҳужайралари вайрон бўлган ҳолларда ва беморларнинг иккала кўзида муаммолар мавжудлиги ва ота-оналар, ака-укалар ва опа- сингилларнинг она ҳужайраларидан фойдаланиш мумкин бўлмаган вазиятда сунъий шох парда кўз муаммоларини ҳал қилиш учун ишлатилиши мумкин деб изоҳлади, Эрон офталмолоигя ассоцияация раиси.

Эрондаги офталмология билими масаласи ва тиббий жиҳозлари бўйича дунёнинг илғор мамлакатлар билан солиштириш мумкин эканлигигини таъкидлаган Эрон Офталмология Ассоциацияси раиси Маҳмуд Жаббованд,  Канада каби мамлакатларда агар кимдир катарактага дучор бўлса, операция учун узоқ навбат туриши тўғри келади ва одамларнинг мутахассисларга кириши жуда чекланган ва юқори харажатларга эга, аммо Эронда бу операция энг арзон нарх ва энг яхши мутахассислар билан амалга оширилади деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ