Эрон президенти: Эрон ва Туркманистон ўртасидаги алоқалар доимо конструктив ва дўстона бўлиб келган
(last modified Fri, 11 Oct 2024 10:44:12 GMT )
октябр 11, 2024 15:44 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти: Эрон ва Туркманистон ўртасидаги алоқалар доимо конструктив ва дўстона бўлиб келган
    Эрон президенти: Эрон ва Туркманистон ўртасидаги алоқалар доимо конструктив ва дўстона бўлиб келган

Эрон президенти ўз сўзларида Эрон ва Туркманистон муносабатлари ҳамиша дўстона ва конструктив бўлиб, ўзаро манфаатларга асосланган деб айтди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, Эрон Ислом республикаси президенти Масъуд Пизишкиён бугун жума куни машҳур туркман шоири Махдумқули Фароғий таваллудиниг 300 йиллиги муносабати билан ўтказилган ““Замон ва цивилизациялар ўзаро алоқаси – тинчлик ва тараққиёт асоси” мавзусидаги халқаро конференцияда  қатнашиш учун Туркманисонга ташриф буюрганида, чегараларни узоқ бўлган икки қўшни давлат сифати  Эрон ва Туркманистон ўртасида доимо қардошлик, ўзаро манфаатларга асосланган конструктив  манфаатлар мавжуд бўлиб, барча сиёсий. иқтисодий ва маданий соҳаларда ўсиш тенденцияларга эга деб маълум қилди.

Эрон халқи адабиёти ва маданияти каби тарихнинг муҳим қисмлари Марказий Осиё цивилизацияси халқлари  билан  юксак алоқага эга эканлигини таъкидлаган Пизишкиён, ислом динининг мавжудлиги ва исломий  маросимлар ва маданий алмашувларнинг кенг тарқалиши Эрон халқлари ўртасидаги тил қариндошлиги билан биргаликда умумий цивилизациянинг равнақи ва бойлигини янада оширди деб қўшимча қилди.

Эрон Ислом республикаси президенти ислом бирлиги таҳдидларига қарши курашувчи ҳамда риёкорларнинг олдини олувчи куч эканигини таъкидлаб, Фаластин  масаласида бир томонламалик  мисоли ва ўз тарихи, маданий унсурларига эга бўлган бир халқнинг ҳуқуқларини менсимаслик, Ғазо инқирозининг  чуқурлиги ҳамда бу тенгсиз урушнигг давом этиши ва Ливанга ҳам шафқатсиз ҳужумларнинг давом этиши тасвирлаб бўлмайдиган масаладир деб эслатди.

Мусулмонлар ўртасидаги бўлинишни фақат душманлар манфаати учун бўлганини айтган Эрон президенти,  сўзларининг бошқа қисмида, Махдумқули каби буюк шоирлар исломий жамиятнинг яқинлашуви ва бирлиги ҳақида гапирганида улар ажралишнинг қоронғу бурчаклари ва азобларини яхши билишади деб аниқлик киритди.

Эрон президенти шунингдек бу конференция доирасида Россия президенти Владимир Путин билан ҳам мулоқот қилди.

Ёрлиқ