Ислом Инқилоби соқчилар корпуси бош қўмондони Эронга қилинган ҳар қандай ҳужумга оғриқли жавоб берилади
(last modified Thu, 17 Oct 2024 10:41:28 GMT )
октябр 17, 2024 15:41 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби соқчилар корпуси бош қўмондони Эронга қилинган ҳар қандай ҳужумга оғриқли жавоб берилади
    Ислом Инқилоби соқчилар корпуси бош қўмондони Эронга қилинган ҳар қандай ҳужумга оғриқли жавоб берилади

Эрон Ислом Инқилоби қўриқчилар корпуси бош қўмондони генерал Ҳусейн Саломий Эронга қилинган ҳар қандай ҳужумга оғриқли жавоб қайтарилишини маълум қилди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра,  Эрон Ислом Инқилоби қўриқчилари корпуси бош қўмондони генерал Ҳусейн Саломий бугун  Ливанда Эроннинг ҳарбий маслаҳатчиси шаҳид Аббос Нилфурўшоннинг жаноза маросимида иштирок этганида, аввалги суиқасд ва терактлардан кейин  сиоинстик режими Исмоил Ҳания, Сайид Ҳасан Насруллоҳ ва Аббос Нилфурўшоннинг шаҳид бўлиши билан қаршилик ўқи учун муаммо туғдиради деган хом хаёлга келди, аммо "Содиқ ваъда 2" амалиёти ва Эрон ракетларининг сиоинстик режимнинг темир гунбазидан ўтиши тенгликни бузди деб эълон қилди.

Қаршилик жабҳаси етакчилари ва генералларнинг шаҳид бўлиши билан тўхтайди деган фикр ўзи хаёлдан ўзга нарса эмас. Ҳатто худди Ислом Инқилоби қўриқчилари Қудс кучларининг собиқ қўмондони генерал Қосим Сулаймоний  шаҳид бўлгач, қаршилик ҳаракатнинг мустаҳакамлиги ва нуфузи ортди деб  қўшимча қилди генелал Ҳусейн Саломий.

Генерал Аббос Нилфурўшон 27-сентябр куни Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракати бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ билан бирга сионистик режимнинг Байрут жанубидаги Доҳия шаҳрига қилган шафқатсиз ҳужумларида шаҳид бўлди.

Ёрлиқ