Каспий денгизда Эрон нефт қазиб олиш миллий ширкатининг вертолёти фалокатга учради
Эроннинг нефт қазиб олиш миллий ширкатига тегишли бўлган вертолётнинг Каспий денгизда қулаши ортидан ушбу вертолётнинг барча экипаж аъзолари ҳаётдан кўз юмди
Эроннинг нефт қазиб олиш миллий ширкатига тегишли бўлган вертолётнинг Каспий денгизда қулаши ортидан ушбу вертолётнинг барча экипаж аъзолари ҳаётдан кўз юмди. Эрон шимолидаги Мозандарон вилоятининг Қизил ҳилол жамияти мудири Мужтабо Акбарийнинг айтишича, Эрон нефт қазиб олиш миллий ширкатининг вертолёти якшанба куни эрталаб Каспий денгиздаги Амиробод портига 20 километрлик масофада қулаб тушди. Мужтабо Акбарийга кўра, ушбу вертолёт ичида 5 нафар инсон бўлган, улар юрак хуружига дучор бўлган жабрланувчини олиб келиш мақсадида Эроннинг Каспий денгиздаги нефт палатформасига боришган. Лекин ушбу вертолёт нефт платформасидан қайтиш чоғида нефт платформасидан ярим чақириқ масофада аварияга учраб қуйлаб тушади. Фалокатга учраган ушбу самолётдаги инсонларнинг барчасининг жасади топилган. Вилоят масъуларининг маълум қилишича, ушбу вертолёт ҳалокати техник сабабларга кўра рўй берган.