Ислом Инқилоби олий раҳбарининг " Рузвелт кўчаси станцияси" китобига ёзган шарҳи/ Эронда АҚШ жосуслик уясини тасхир этиш ҳикояси
(last modified Wed, 30 Oct 2024 12:46:59 GMT )
октябр 30, 2024 17:46 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби олий раҳбарининг \
    Ислом Инқилоби олий раҳбарининг \" Рузвелт кўчаси станцияси\" китобига ёзган шарҳи/ Эронда АҚШ жосуслик уясини тасхир этиш ҳикояси

Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий АҚШ элчихонасидан /жосуслик уйи/ қўлга киритилган ҳужжатлардан фойдаланиб, АҚШ жосуслик уясини тасхир этилиши ҳикояси бўлган " Рузвельт хиёбони станцияси" китобини ўқиб чиқиб, унга шарҳ ёздилар ва бу тақриз нашр этилди.

"Рузвелт кўчаси станцияси" китоби Муҳаммад Маҳбубий томонидан АҚШ жосуслиги ва Ислом Инқилобидан кейин Эрондаги оператив фаолиятига ишора қилиб ёзилган. Китобда 1979-йил  ноябрида элчихона - жосуслик уйи қўлга олинган кунидан бошлаб, 1981-йил январида гаровга олинганлар озод этилганига қадар Эрон ва АҚШ муносабатлари тўлиқ тасвирланган.  Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  мазкур китобда биринчи марта АҚШ жосуслик хизматининг нашр этган бир қатор ҳужжатлар  ҳам чоп этилган.

Оятулоҳ Хоманаий ҳазратлари " Рузвелт кўчаси станцияси" китобини ўқиб чиққач, унга шарҳ ёздилар ва у кишининг тақризи ва шарҳи Оятуллоҳ Хоманаийнинг асарларини сақлаш ва нашр этиш идорасида бугун нашр этилди.

Ислом Инқилоби раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ёзган тақриз-шарҳда қуийдагича келтирилган: бу эса Инқилоб тарихидаги муҳим воқеа, яъни 1358-ҳижрий -шамсий /1979/ ноябрида айғоқчилик ва жосуслик уйининг қўлга олиниши ҳақида ишончли ва фойдали хабардир. Душманларимиз ва бизларни  яхши кўрмайдиганлар ҳам кўп воқеаларни  тескари кўрсатишмоқда.

Инқилоб раҳбари шунингдек, мазкур тақризда " Рузвелт кўчаси станцияси" китобининг насри равон ва ифодали, тадқиқот ва таҳлиллари мантиқий, ҳалол ва ишонарли эканлигига ишора қилиб,  мазкур китоб муаллифи ва унинг қимматли меҳнатини юксак баҳоладилар.

Оятуллоҳ Хоманаий  бу китоб учун танланган " Рузвелт кўчаси станцияси" номини ҳам ажойиб деб атадилар.