Доктор Алиакбар Вилоятий Украина масаласида Ғарб тарафкашлигига жавоб берди
Ислом Инқилоби олий раҳбарининг халқаро ишлардаги маслаҳатчиси Украина уруши ва бу урушнинг янги ўзгаришлардан келиб чиққан ҳолда истиқболлари ҳақида Ғарб Европанинг йирик давлатини сиёсий мақсадлари учун қурбон қилди деб айтди.
Жаҳон Ислом уйғониш форуми бош котиби ва Ислом Инқилоби олий раҳбарининг халқаро масалалар бўйича маслаҳатчиси директори Алиакбар Вилоятий ўз суҳбатида Украина ва Россия ҳақида айтиш керакки, Ғарбнинг одати- имкон қадар ўз рақиблари билан тўғридан-тўғри қарама-қаршиликдан қочишдир ва шу боис турли мамлакатларда улар жиддий зарар кўрмаслик учун ҳукуматар ва одамларни ўз рақиблари билан урушишга ундашга ҳаракат қилишмоқда деб изоҳлади.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Алиакбар Вилоятий шунингдек, Ғарб Украинадек муҳим давлатга халқаро вазиятдан хабари бўлмаган амбицияли шахсни тайинлайди ва уни Россияга қарши қўзғатади деб қўшимча қилди.
Алиакбар Вилоятий, шунингдек Украина президенти Володимир Зеленский ўзи масъулиятини ҳис қилмасдан гуллаб-яшнаган давлатни бошқаради, Ғарб эса унинг сиёсий мақсадлари учун Европанинг энг йирик давлатни қрубон қилди деб қайд этди.
Жаҳон Ислом уйғониш форуми бош котиби халқаро майдон муҳим ўзгариш остонасида эканлигини таъкидлаб. аввало АҚШ ҳукуматидаги ўзгаришлар ва янги ҳукуматнинг келиши ва турли нуқтаи назар сабабли Украинага ёрдам камайган ва Киев барбод бўладиган кўринади деб маълум қилди.
Ислом Инқилоби олий етакчисининг халқрао масалалар бўйича маслаҳатчиси сўзларининг бошқа қисмида бошқа томондан сионистик режим Фаластин ва минтақанинг мазлум халқига қарши қаттиқ кураш олиб борган Ғарбий Осиё минтақасида, ўз тарафдорларининг башоратларига қарамай, заифлашди. Эртами-кечми бу қонхўр унсур Бинямин Нетаняҳунинг сиёсий ҳаёти тугайди ва у ҳокимиятдан тушади ва қаршилик фронти ғалаба қозонади деб аниқлик киритди.