Генерал Муҳаммад Боқирий: сионистлар кучли ва тасаввур қилиб бўлмайдиган жавоб оладилар
(last modified Tue, 26 Nov 2024 12:08:33 GMT )
ноябр 26, 2024 17:08 Asia/Tashkent
  • Генерал Муҳаммад Боқирий: сионистлар кучли ва тасаввур қилиб бўлмайдиган жавоб оладилар
    Генерал Муҳаммад Боқирий: сионистлар кучли ва тасаввур қилиб бўлмайдиган жавоб оладилар

Эрон Ислом республикаси Қуролли кучлари бош штаби раиси сионистик режимнинг Эронга қарши сўнгги тажовузига тўхталиб, Эроннинг мудофаа доктринаси душман таҳдидларинг энг юқори даражасига ўз вақтида зарба берувчи ва тўхтатувчи жавоб беришга асосланган деб айтди.

Эрон телерадиокомпанияининг хабар қилишича,  Эрон Ислом республикаси Қуролли кучлари Бош  штаби бошлиғи генерал Муҳаммад Боқирий  қуролли кучлари олий қўмондонлари тўпламида сионистик режим Эронга яқинда қилган тажовузлари билан Эроннинг қизиқ чизиқларини кесиб ўтганини айтиб, сионистлар билишлари керакки,Эрон армияси ахлоқ ва диний таълимотларига асосланган ҳамда халқаро қонунларга таяниб, ҳудудий яхлитлликни ҳимоя қилган ҳолда, аниқ ва кеаркли вақтда босқинчиларга кечикмасдан ва шошқалоқликдан йироқ  аниқлик билан пушаймон этувчи ва оғриқли зарба ва жавоб беради деб эълон қилди.

Эрон қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи ўз сўзларнида иккита  " Содиқ  ваъдаси"  амалиётларига ҳам ишора қилиб, бу икки амалиёт тактика ва ижро шакли ва ҳатто уларда қўлланилган қуроллар тури жиҳатидан бир-биридан фарқ қилганлиги туфайли, сионистик режимнинг яқинда амалга оширган тажовузига жавоб беради ва бу жавоб сионистик режим етакчилари тасаввуридан ҳам ташқаридир деб изоҳлади.

Генерал Муҳаммад Боқирий  шу кунларда Ғазо бўлгаси ва жанубий Ливаннинг икки фронтида сионистик режимнинг ночорлиги ва заифлиги ҳақида гаприб, Ғазо секторида тинч аҳолига қарши содир этган барча жиноятларга қарамай, сионистик режим армияси ўзи эълон қилган мақсадларидан ҳеч бирига эриша олмаган деб маълум қилди.

Уларнинг Ливандаги урушдаги энг муҳим мақсади босиб олинган ҳудударда хавфсизликни барқарорлаштириш ва  бу ҳудудлар аҳолисини қайтариш орзуси эди. Бунга нафақат эришмади балки Ҳайфа ва Тел-авив каби йирик шаҳарларида ҳам кенг тарқалган нотинчликга дуч келмоқда деб аниқлик киритди Эрон қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи.