“Қитъа меъморчилиги мукофоти" эронлик аёлга насиб этди
-
“Қитъа меъморчилиги мукофоти\\\" эронлик аёлга насиб этди
Эронлик аёл реставрация ва қайта тиклаш бўлимида биринчи ўрин ва " Осиё қитъа меъморчилиги мукофоти 2A” олтин медалига сазовор бўлди.
БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилган " Осиё континенти архитектураси 2А" танлови ҳакамлари реставрация ва қайта тиклаш бўлимида Эроннинг марказий қисмидаги Исфаҳон вилояти Кошон шаҳридаги ROZAS уйини лойиҳалаш ва амалга ошириш учун эронлик аёл дизайнер ва меъмор Шимо Шойгонни олтин медал билан тақдирлашди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Осиё қитъаси меъморчилиги мукофотининг ушбу курси " Қитъаларда инновацион контексда йўналтирилган архитектура" мавзусида бўлиб у инновацион контекстли ва маданий, ижтимоий ва географик шароитларга мос келадиган архитектурага қаратилган.
2A континентал архитектура ё ўзи меъморчилик мукофоти Осиёдаги ўзига хос маданий ва географик жойлашувдан келиб чиққан ва унга тегишли атрибутларга эга бўлган бинолар ва шаҳарларни яратиш ва лойиҳалаштиришга ҳисса қўшган меъморларни тан олиш ва қадрлашга қаратилган саъй ҳаракатлардандир.
Мазкур йиллик тадбир архитектура ва шаҳар дизайнидаги глобал ютуқларни нишонлаш учун ўтказилади ва архитектура тасъири ва усуллари бўйича мукофотлар, кўргазмалар ва иштирокчилар баҳсларини ҳам ўз ичига олади.