ЭКОга аъзо мамлакатларнинг аъзолари ўртасидаги алоқаларни кенгайтиришга урғу берилди
(last modified Tue, 03 Dec 2024 13:56:23 GMT )
декабр 03, 2024 18:56 Asia/Tashkent
  • ЭКОга аъзо мамлакатларнинг аъзолари ўртасидаги алоқаларни кенгайтиришга урғу берилди
    ЭКОга аъзо мамлакатларнинг аъзолари ўртасидаги алоқаларни кенгайтиришга урғу берилди

Эроннинг Машҳад шаҳрида бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига - (EKO) аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг 28-йғилишида қатнашган расмийлари аъзо давлатлар ўртасида турли соҳаларда қўшма ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Озарбойжон Республикаси ТИВ раҳбари Жейҳун Байрамов ЭКОга аъзо давлатлар ўртасида турли соҳаларда қўшма ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш зарурлигига  тўхталиб аъзо давлатлар ўртасида ҳамкорликни кучайтиришга чақирди. У ўз сўзларида ЭКОга аъзо давлатлар турли соҳаларда ҳамкорлик қилиш зарулигига ишора қилиб,  Иқтисодий гуруҳ ҳамкорлигкига эришиш йўлидаги минтақавий соҳаларда, тоғ-кон саноати. транзит ва ҳоказоларда ҳамкрлик қилиш зарур деб изоҳлади.

Машҳад шаҳрида ўтказилган ЭКО аъзо давлатлари ТИВ раҳбарлари кенгашининг 28-йиғилишда Қозоғистон Бош вазири ўринбосари ва бу мамлакат ТИВ раҳбари ҳам иштирок этиб  деди: туризм соҳаси ЭКО ташкилотида муҳим масалалардан бири бўлиб, аъзо давлатлар маълумотт алмашиш ва мамлакатлар маданиятини алмашиш учун бу масалага эътибор қаратишлари керак деб айтди.

Тожикистон ТИВ ҳам ушбу йиғилишда шундай деди: ЭКОга аъзо даватлари кўплаб табиий ресурсларга эга ва барча соҳаларда катта имкониятларга эга. У шунингдек мамлакатимиз ташқи савдо айланмасининг 35 фоиздан бири ЭКО аъзоларига тўғри келади ва бу давлатлар билан савдо алоқаларни мустаҳкамлаш янгиланмоқда деб қўшимча қилди.

Покистон ТИВ раҳбари,  Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти минтақасининг гуллаб-яшнаши  иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлари ўртасидаги савдо алоқалари ва муносабатларини мустаҳкамлашни тақозо этади.

Туркия ТИВ ўринбосари ҳам шундай деди: Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти -ЭКО жаҳон савдосининг 4  фоизини ташкил этади ва ўтган йили бу соҳадан 81,9 миллиард доллар даромад олди.\