Алиакбар Вилоятий: Туркия ҳукумати АҚШ ва сионистик режим қўлидаги воситага айланди
(last modified Wed, 04 Dec 2024 11:09:54 GMT )
декабр 04, 2024 16:09 Asia/Tashkent
  • Алиакбар Вилоятий: Туркия ҳукумати АҚШ ва сионистик режим қўлидаги воситага айланди
    Алиакбар Вилоятий: Туркия ҳукумати АҚШ ва сионистик режим қўлидаги воситага айланди

Эрон Ислом Инқилоби етакчисининг маслаҳатчиси Суриядаги сўнгги пайтларда террорчилар содир этгагн тартибсизиклар ва жиноятларга тўхталиб, афсуки Туркия ҳукумати АҚШ ва сионистик режим қўлида қуролга айланди деб айтди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  Эрон Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий маслаҳатчиси ва Эроннинг собиқ ТИВ раҳбари Алиакбар Вилоятий  Суриядаги сўнгги татибсизликларда Туркиянинг ролига ҳамда туркияликларнинг тақводор мусулмонлар эканини ва муболағасиз исломга катта хизмат қилган халқлар орасида бўлгани ва ва уларни ҳисоби алоҳида эканлигини билдириб, деди: разветка ва ташқи сиёсат соҳасида тажрибали шахс бўлган Туркия ТИВ раҳбари Ҳоқон Фидон бу каби муаммоларни ҳал қилади деб умид қилгандик.

Исломда узоқ тарихга эга бўлган, тасаввуфда буюк етакичилар ва шахсиятларга эга Туркия мамлакатини АҚШ ва сионистлар томонидан қазилган чуқурга тушиб қолишини ҳатто тасаввур қилмагандик деб қўшимча қилди Эрн собик ТИВ раҳбари Алиакбар Вилоятий.

Суриядаги сўнгги терактларни Ғарб ОАВлари операторлари ва халқаро кучлар томонидан олдиндан режалаштирилган ҳаракат сифатида баҳолаган Алиакбар Вилоятий, улар фактларни бузиб кўрсатишади, чунки улар илгари Ғарбнинг жамоатчилик фикрига сиоинстик режим Ливандаги урушда ғалаба қозонди деган даъвони тарқатди ва энди Суриядаги Таҳрир-аш-Шом террорчилик гуруҳи яқинда Башор Асаднинг қонуний ҳукуматини ағдаришини даъво қилмоқда деб қўшимча қилди.

Ислом Инқилоби олий раҳбарининг халқаро масалалар бўйича маслаҳатчиси шунингдек, АҚШ, сионистик режим ва минтақа давлатлари, араб ва араб бўлмаган давлатлари билишлари керакки,  Эрон мамлакати Сурия ҳукуматини охиригаса қўллаб-қувватлайди деб эълон қилди.