Сайид Аббос Ироқчи: Суриядаги сўнгги ўзгаришлар бу давлат билан чекланиб қолмайди
-
Сайид Аббос Ироқчи: Суриядаги сўнгги ўзгаришлар бу давлат билан чекланиб қолмайди
Эрон ТИВ раҳбари Суриядаги сўнгги ўзгаришларнинг бу давлат билан чегараланиб қолмаслигига тўхталиб, Суриядаги террор ва ўзгаришлар Ироқ хавфсизлигига ҳам таҳдид солмоқда деб айтди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича. Эрон ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқчи Ироқ мамлакатнинг Аш-Шарқия" телеканали билан суҳбатда Ғарбий Осиёдаги ўзгаришлар тез суръатлар билан кечаётганини ва у ўз-ўзидан кўплаб саволларни туғдираётганини такъидлаб, бу жадал ҳаракатлар ортида АҚШ ва сионистик режимдан келиб чиққан тафаккур мавжуд деб маълум қилди.
Ғазо бўлгасидан сўнг Ливанга, кейин Сурияга келишди менимча бу Сурияда тўхтамайди ва бутун минтақа таҳдид остида деб изоҳлади Ироқчи.
Ироқчи шунингдек Сурияга қадар таҳидлар фақат сионистик режим билан чегараланган бўлса, ҳозирда такфирчи террорчи гуруҳларнинг таҳдиди ҳам кучайган. Эътиборлиси, Суриядаги бу қуролли гуруҳлар БМТ томонидан террорчи гуруҳлар сифатида тан олинган ва жорий қилинган деб қўшимча қилди.
Ҳозирда террорга қарши курашамиз деган давлатлари ё жим, ёки террорчиларни қўллаб-қувватлаётганини эслатган Эрон ТИВ раҳбари деди: уларнинг фикрича террорнинг яхши ва ёмони икки тури бор. Агар бу терроризм уларнинг мақсадларига тўғри келса, уни қўллаб-қувватлайди, манфаатларига зид бўлса унга қарши курашади.
Ал-Букамолдаги ўзгаришлар Суриядаги вазиятни янада мураккаблаштирганини қайд этган Ироқчи, ўтиш жойини ёпиш катта таъсир кўрсатмайди ва қаршилик гуруҳлари қандай ҳараат қилиш кераклигини яхши билишади деб изоҳлади.
Баъзан терроризм асосий жойида нобуд қлиш керак ва баъзан эса чегараларда у билан курашиш тўғри келади, буни ижро этиш учну турли амаалар бор деб аниқлик киритди Ироқчи.