Генерал Ҳусейн Саломий: қаршилик фронтини имкон қадар қўллаб-қувватлаймиз
(last modified Tue, 24 Dec 2024 10:34:49 GMT )
декабр 24, 2024 15:34 Asia/Tashkent
  • Генерал Ҳусейн Саломий: қаршилик фронтини имкон қадар қўллаб-қувватлаймиз
    Генерал Ҳусейн Саломий: қаршилик фронтини имкон қадар қўллаб-қувватлаймиз

Эрон Ислом Инқилоби қўриқчилари корпуси Бош қўмондони генерал Саломий дунёда ҳеч бир куч Инқилобий қўриқчилар кучларининг қурулик, денгиз ва ҳаводаги қудратини енгиб ўта олмаслигини таъкидлаб, Эрон Ислом республикасининг қудрати чегаралардан ташқаридадир деб айтди.

Эрон Ислом Инқилоби қўриқчилар корпуси Бош қўмондони генерал Ҳусейн Саломий Ислом Инқилоби қўриқчилари корпусининг илоҳий куч билан боғланишини Ислом Инқилоби қўриқчилари корпуси  қобилияти ва енгилмаслигининг асосий таркибий қисми эканлигига ишора қилиб, бизнинг кучимиз Эрон чегараларидан ташқарида ва барча душманлариимз ўз ҳисоб-китобларини ушбу улкан кучга асосланиб тузатишлари керак. Чунки уларнинг биринчи хатоси охирги хатоси бўлиши мумкин деб эълон қилди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  генерал Ҳусейн Саломий кеча Ислом Инқилоби қўриқчилари корпусининг  иккинчи миллий йиғилишининг ёпилиш маросимида деди:  Эрон халқи душманларнинг ҳийла -найранглари ва мураккаб усулларини билиши керак. Чунки душманлар воқелар юкини Эрон миллатининг елкасига юкламоқчи ва Эрон минтақавий қуролини йўқотди " демоқчи .

Фаластин ҳали ҳам тирик эканлиги ҳақида гапирган Эрон Ислом Инқилоби қўриқчилари корпуси бош қўмондони шунингдек маънавий ва сиёсий жиҳатдан қаршилик жабҳасини имкон қадар қўллаб-қувватлаймиз, аммо улар бизга ўхшаб қуролларини таъминлаб. ўзлари қурол ясайдилар деб қўшимча қилди.

Генерал Саломий босқинчи сионистик режим Ғазо секторида аёллар , болалар  ва қуролсиз одамларни ўлдириш орқали муваффақиятга эришганини тасаввур қилади. Аммо ҳақиқат шундаки сиоинстлар бугун ўтмишдагидан кўра, кўпроқ ташвиш билан яшайдилар, улар боши берк кўчага кириб қолган ва келажакка нисбатан аниқ тасаввурга эга эмаслар деб маълум қилди.

У сўзларининг бошқа қисмида,  Суриядаги ўзгаришларга ҳам тўхталиб ўтиб, сионистик режим Суриянинг ҳимоясиз ва қуролсиз ерларининг бир қисмини эгаллаб олгани уларнинг бирор муаммосини ҳал қиладими? бу билан улар мусулмонларнинг қўлларини очиб, содиқ мужоҳидлар учун яна бир жанг майдони очадилар. Сионистлар бу муқаддас ғазаб ва қаттиқ ғазабдан ва қаршилик фронтида жиҳод қилиш истагидан омон бўла оладими? Улар босиб олган уйларда тинч яшашалари мумкинми ? деб аниқлик киритди.