Ислом Инқилоби олий раҳбари: Фаластин қаршиликлари сионистик режимни чекинишга мажбур қилди
-
Ислом Инқилоби олий раҳбари: Фаластин қаршиликлари сионистик режимни чекинишга мажбур қилди
Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий оташкесим келишуви эълон қилингач, ижтимоий тармоқлардаги ўз мурожаатида халқнинг сабр-тоқати, туриши ва Фаластин қаршиликлари сионистик режимни чекинишга мажбур қилди деб ёздилар.
Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш эълон қилинганидан кейин, ижтимоий тармоқлардаги KHAMENEI.IR аккаунтларида Ислом Инқилоби етакчисининг мурожаатлари турли тилларда нашр этилди.
Оятуллоҳ Хоманаийнинг мурожаатлари матнида қуйидагича келган: бутун дунё Ғазо сектори аҳлининг сабри ва Фаластин қаршилик кўрсатишнинг турғунлиги сионистик режимни чекинишга мажбур қилганини англаб етди.Китоблада бир кун келиб сионистик режим минглаб болалар ва аёлларни энг даҳшатли жиноятлар билан шаҳид қилгани ва ниҳоят муваффақиятсизликка учрагани ҳақида ёзишади.
Қатар ТИВ раҳбари Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний сионистик режим томонидан Ғазода тинч аҳолига қарши 15 ой давом этган геноциддан кейин кеча чоршанба оқшомида ҲАМОС ҳаракати ва сионистик режим ўртасида ўт очишни тўхтатилганини расман эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз сионистик режимнинг 2023- йил 7-октябрдан бери Ғазо бўлгасига қарши ҳужумлари оқибатида 46 минг 700 дан ортиқ инсонлар шаҳид бўлди ва 110 минг 265 киши ҳам жароҳатланди.