Рос Атом директори Эронда янги АЭСни қуриш бўйича музокаралар ҳақида хабар берди
-
Рос Атом директори Эронда янги АЭСни қуриш бўйича музокаралар ҳақида хабар берди
Россиянинг Рос Атом компанияси ижрочи директори Эрон расмийлари билан йирки АЭСни чуиш бўйича музоклар бошлангани ҳақида хабарқилди.
Порс тудей сайтининг хабар қиишича, Россиянинг РосАтом компания ижрочи директори Алексей Лихачев Эрон ва Россия икчи ва йирик АЭСлари қуришида ҳамкорлик қилишига ишора қилиб, тез орада Эронда яна бир йирик атом электр станциясини қуриш бўйича музокара бошланади деб таъкидлади.
Россиянинг Рос Атом компанияси ижрочи директори янги АЭСни қуриш бўйича келишувлар Эрон ҳукуматига юборилганини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, Эрон ва Россия президентлари Пизишкиён ва Путин кеча 17 январ куни Кремл саройида икки мамлакатнинг кенг қамровли стратегик келишувини тантанали равишда имзоладилар.
Масъуд Пизишкиён ва Владимир Путин жума куни икки давлат ўртасидаги қўшма кенг қамровли стратегик келишувга тўхталиб ушбу шартнома имзоланиши Эрон ва Россия ўртасидаги барча хавфсизлик, маданий ва тижорат соҳаларида ҳамкорликни кучайтириш эканлигини ва Теҳрон ва Москва ўртасида Эронда АЭСни қуриш бўйича келишувни амалга ошириш жараёнига алоҳида урғу беришди.
Россия президенти ҳам эронлик ҳамкасби Масъуд Пизишкиён билан учрашувида Россия ва Эрон ўртасидаги кенг қамровли стратегик қўшма битим икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга ёрдам беради ва бизга муносабатларни ҳар томонлама диверсификация қилиш имкониятини беради деб маълум қилди.