Эрон Ўзбекистонда дори воситалари ишлаб чиқаради
-
Эрон Ўзбекистонда дори воситалари ишлаб чиқаради
Ўзбекистон Республикаси элчихонаси кўмагида Эрон Ислмо республикасининг етакчи компанияларидан бири - Golrang Pharmaceutical Investment Co компанияси бош директори Қосим Али Ошофте бошчилигидаги делегациянинг мамлакатга ташрифи ташкил этилди.
Аниқ сайтининг хабар қилишича, Ташриф доирасида Қосим Али Ошофте Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳри ҳокими Насрулла Бобоев билан учрашув ўтказди.
Эрон ва Ўзбекистон вакиллари учрашуви давомида Бекобод шаҳрида фармацевтика фаолиятини ривожлантириш орқали дори воситалари ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.
Мулоқот чоғида Эрон томони билан аниқ лойиҳалар атрофлича муҳокама қилиниб, уларни ҳаётга татбиқ этишнинг амалий жиҳатлари ва шартлари устидан иш олиб бориш мақсадида ҳамкорликка эришилди ва кейинги қадамлар белгиланди.