Эроннинг биринчи дрон ташувчи кемасининг тақдимоти бўлиб ўтди
-
Эроннинг биринчи дрон ташувчи кемасининг тақдимоти бўлиб ўтди
Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Муҳаммад Боқирий ва Ислом Инқилоби қўриқчилар корпуси бош қўмондон Ҳусейн Саломийнинг Форс кўфрази сувларида бўлиши билан "Шаҳид Баҳман Боқирий" номидаги учувчисиз учоқ ташувчи кемаси Ислом Инқилоби соқчилар корпуси денгиз флоти таркибига қўшилди.
" Шаҳид Баҳман Боқирий" номидаги кема учувчисиз учоқларнинг бир нечта эскадрилиясини ташиш, қирувчи дронларни қўниш ва тушириш, барча турдаги патрул ва жанговар дронларни ташиш ва жойлаштириш ва барча турдаги енгил ва тезкор жанговар кемаларни олиб ташиш ҳамда барча турдаги жанговар ва ёрдамчи вертолётларни ташиш қобилияти билан, океанларда учувчисиз ва вертолёт миссияларни бажариш учун мобил денгиз платформаси ҳисобланади.
Эрон телерадиокомпаниясига таяниб Порс тудей сайтининг хабарига кўра, Эрон Ислом республикаси Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи генерал Муҳаммад Боқирий Эроннинг барқарор соҳаларда хусусан, ҳарбий соҳада кун сайин тараққиётига тўхталиб ўтиб, бизнинг имкониятлармиз қўшни давлатларнинг ҳеч бирига қарши эмас ва бизнинг фондимиз исломий биродарлик ва дўстона муносабтларга, қўшнилармиз билан унинг ривожланишига асосланади деб айтди.
" Шаҳид Баҳман Боқирий" кемаси денгизда 9 форесгача /океанлар/ ва эксплуатация масофаси 22 000 денгиз милли /денгизда/ узоқ сувларда ёнилғи қуйиш заруратсиз бир йил давомида амалиётларни бажариш ва имконини беради.
Шаҳид " Боқирий" номидаги кема ёқилғи станцияси, дронлар, сузувчи ва вертолётлар учун ёқилғи қўйиш, қисқа ва ўрта масофали ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, элита разветка ускуналари ва парвозларни бошқариш минораси, барча турдаги дронларни ташиш ва улардан фойдаланиш ускуналари, бошқариладиган ер ости қурилмалари, барча турдаги электрон сигналларни аниқлаш қобилияти- электрон уруш-узоқ масофали қуроллар билан жиҳозланган кичик қушлар ва ҳаво мудофаа ракеталарнинг барча турлари билан жиҳозланган.
Қолаверса, ушбу кема узунлиги 180 метр бўлган учиш-қўниш йўлагига эгадир. Мазкур кеманинг Ислом Инқилоби соқчилар корпуси ҳарбий-денгиз кучлари таркибида қўшилиши Эроннинг узоқ сувларда мудофаа олдини олиш қобилиятини ошириш ва мамлакат миллий манфаатлари хавфсизлигини таъминлашда муҳим қадамдир.