Эрон ва АҚШ ўртасидаги билвосита музокараларнинг иккинчи босқичи
(last modified Sat, 19 Apr 2025 13:38:17 GMT )
апрел 19, 2025 18:38 Asia/Tashkent
  • Эрон ва АҚШ ўртасидаги билвосита музокараларнинг иккинчи босқичи
    Эрон ва АҚШ ўртасидаги билвосита музокараларнинг иккинчи босқичи

Италия пойтахти -Рим шаҳрида Эрон ваа АҚШ ўртасидаги билвосита музокараларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди.

Порс тудей сайтининг Эрон телерадиокомпаниясига таяниб хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси ҳукумати Ахборот кенгаши котиби Муҳаммад Гулзорий ўз ҳисобига қуйидагича ёзди: Италия ташқи ишлар вазири Антонио Тажани билан учрашганида, Эрон ТИВ раҳбари доктор Сайид Аббос Ироқчи тажрибали эронлик дипломатлар ҳамроҳилигида АҚШ билан билвосита музокараларнинг иккинчи босқичига йўл олди.

Эрон Ислом Республикасии ҳукумати Ахборот кенгаши котиби Муҳаммад Гулзорий  “ ҳақиқий дипломатияга таянган ҳолда ва миллий бирлик нурида шубҳасиз азиз Эронимиз манфаатлари ва нуфузини ҳимоя қилиш учун тегишли қарорлар қабул қилинади, деб изоҳлади.