Сионизмга қарши динларнинг бирлиги/ Эрон диний етакчиларининг миллий конференцияси
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i97314
Илоҳий динлар ва сионизм муаммоси ва Ғарбнинг Эронга бостириб киришига бағишланган Миллий анжуман Эрон илолий динларидан бир гуруҳ таниқли арбоблар иштирокида бўлиб ўтди.
(last modified 2025-07-12T09:06:49+00:00 )
июл 10, 2025 15:45 Asia/Tashkent
  • Сионизмга қарши динларнинг бирлиги/ Эрон диний етакчиларининг миллий конференцияси
    Сионизмга қарши динларнинг бирлиги/ Эрон диний етакчиларининг миллий конференцияси

Илоҳий динлар ва сионизм муаммоси ва Ғарбнинг Эронга бостириб киришига бағишланган Миллий анжуман Эрон илолий динларидан бир гуруҳ таниқли арбоблар иштирокида бўлиб ўтди.

Мазкур анжуманда Бутунжаҳон Аҳли байт /а/ Олий кенгаши раиси Муҳаммад Ҳасан Ахтарий деди: бугун АҚШнинг ҳатти -ҳаракатларидан келиб чиқиб Эрон Ислом Республикасига ҳужум қилиш учун далил келтира оладиган таҳлилчи ёки ҳуқуқшунос топилмади. Ҳар бир диндаги барча дин уламолари инсон ўзининг шаънини, ўз уийни, юртини ҳимоя қилишни фарз сифатида билади. Бугун агар Трамп ҳужум қилса, у ўзини насроний деб ҳисоблайди ва бутун дунёдаги насронийлар у насроний эмас. ёлғон гапираётганини эълон қилиши керак.

Арман архиепископининг ёрдамчиси Arakel Kadexchian ҳам ушбу анжуманда деди: сионистик режим ўз -ҳатти-ҳаракатлари билан барча халқаро қонунларни бузди. У шунингдек, яқинда бўлиб ўтган уруш ва эронликларнинг бирлигига ишора  қилиб, сионистик режим ортида турган ёвузлик эронликларнинг аввалгидан ҳам кўпроқ бирлашишига ва кураш тимослига айланган шаҳидларни ҳурмат қилишига сабаб бўлди.

Шарқдаги Осурия черкови архиепископи  Martersai Benjamin ҳам ўз нутқида,  қуйидагича баён қилди: шаҳидлик барча динларда умумий ва қабул қилинган нуқтадир. Хавфсизлигимиз ва тинчлигимиз учун жонини фидо қилганлар қадрлидир. Шаҳидларимиз кетди, лекин шаҳидларнинг  номлари қолади. БМТнинг вазифаси нима? Бу шунчаки афсусланиш учунми? Хавфсизлик Кенгаши дунё хавфсизлигини таъминлаш керакми ёки у фақат баъзи ҳукуматлар манфаатларига хизмат қиладиган хавфсизлик бўлмаган кенгашми? Шарқдаги Оссурия черкови архиепископи деди: душманларимизнинг ҳаддан ташқари кўплигига қарши туриш учун бизга ядровий бомба керак эмас. Бизнинг бомбаларииз одамлардир Эрон халқи мана шу 47 йил давомида ҳамиша ўз тузуми ва давлатнинг таянчи бўлди.