Эрон президенти: биз Кавказ минтақаисдан ташқари кучларнинг ҳар қандай бўлишига қаршимиз
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i97620-Эрон_президенти_биз_Кавказ_минтақаисдан_ташқари_кучларнинг_ҳар_қандай_бўлишига_қаршимиз
Эрон президенти туркиялик ҳамкасби билан учрашувида, биз Арманистон ва Озарбойжон Республикаси ўртасида тинчлик ва осойишталикни ўрнатиш йўлидаги келишувларни қўллаб-қувватлаймиз, бироқ айни пайтда Кавказ минтақаисда минтақадан ташқари кучларнинг ҳар қандай бўлишига қаршимиз деб айтди.
(last modified 2025-09-04T15:46:41+00:00 )
сентябр 03, 2025 11:46 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти: биз Кавказ минтақасидан ташқари кучларнинг ҳар қандай бўлишига қаршимиз
    Эрон президенти: биз Кавказ минтақасидан ташқари кучларнинг ҳар қандай бўлишига қаршимиз

Эрон президенти туркиялик ҳамкасби билан учрашувида, биз Арманистон ва Озарбойжон Республикаси ўртасида тинчлик ва осойишталикни ўрнатиш йўлидаги келишувларни қўллаб-қувватлаймиз, бироқ айни пайтда Кавказ минтақаисда минтақадан ташқари кучларнинг ҳар қандай бўлишига қаршимиз деб айтди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон президенти Масъуд Пизишкиён Хитойга сафарини давом эттирётган Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрудған билан учрашувида, ислом оламида бирдамлик ва ҳамжиҳатликни сақлаш, бу илоҳий амр ва исломнинг пайғамбари /с/нинг анъанаа ва феъл-атворини ҳаётга татбиқ этиш учун барча саъй-ҳаракатлар қилишни таъкидлаб, шу эътиқоддан келиб чиқиб қўшниларимиз билан муносабатларимизни мустаҳкамлаш ва кенгайиришга интиламиз деб изоҳлади.

Масъуд Пизишкиён шунингдек, Туркиянинг сиоинстик режим жиноятларини қоралаши ва бу режим билан иқтисодий алоқаларнинг узилиши  ҳақидаги позицияларини олқишлаб, биз Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасида тинчлик ва осойиишталикни ўрнатиш йўлидаги келишувларни қўллаб-қувватлаймиз, бироқ айни пайтда Кввказ минтақасида минтақадан ташқраидаги кучларнинг ҳар қандай бўлишига қаршиимз деб эълон қилди.

Эрон президенти халқаро Атом энергияси агентлиги билан янги музокаралар  ва ҳамкорликни бошлаганини билдириб, биз Эроннинг ядровий ҳуқуқларини тан олиш ва ғалаба қозонган ечимга эришиш асосида АҚШ билан гаплашишга тайёрмиз, деб қўшимча қилди.

Снапбакка келсак, Комплекс ҳаракатар режаси иштирокчилари бўлган Европа мамлакатлари ўз мажбуриятларини бажармагаликларини ҳисобга олган ҳолда уни фаолшатириш учун қонунийликка эга эмаслар ва агар бунадй хатога йўл қўйса, улар ўртасидаги барча мулоқот ва ўзаро муносабатлар ҳам бузилади , деб эслатди, Пизишкиён.

Туркия президенти ҳам ушбу учрашувда Эроннинг тинч ядровий фаолият олиб боришдаги қонуний ҳуқуқига урғу беришни таъкидлаб, тетик механизмни фаоллашатириш ҳеч қандай мақсадга хизмат қилмайди ва бутунлай тескари ҳисобланади, деб таъкидади.

Ражаб Тойиб Эрдуған , шунингдек Ироқда сиёсий барқарорликни сақлаб қолиш, Ғазода қотиллик ва жиноятчиликни тўхтатиш зарурлигини таъкидлаб, Кавказда  тинчлик ўрнатиш учун Озарбойжон республикаси ва Арманистон етакчилари билан алоқада ва маслаҳатлашаётганини айтиб, мамлакат суверенитетини ҳурмат қилиш ва ҳудудий яхлитлигини сақлашга асосланган алоқалар йўлини очиш барчамизни ташвишга солаёган масаладир,  деб қўшимча қилди.