Эрон президенти: Эрон зўравон кучларга таслим бўлмайди
-
Эрон президенти: Эрон зўравон кучларга таслим бўлмайди
Эрон Ислом Республикаси президенти ўз сўзларида , ватанимизга ҳужум қилмасликка бутунлай ишонч ҳосил қилганимизгача урушни тугатишдан сўз очиш маъносиздир, деб айтди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон президенти Масъуд Пизишкиён Х ижтимоий тармоғидаши ўз саҳифасида, Франция президенти Эммануэл Макрон билан сўнгги телефон суҳбатларига ишора қилиб қуйидагича ёзди: Макрон билан суҳбатда, Эрон бу даҳшатли урушни бошламагани ва фақат биз яхши истеъдодга эга бўлган ҳар қандай тажовуз қаршисида ўзимизни ҳимоя қилмоқдамиз, деб айтди.
У ўз сўзлари давомида бизни ўз қўшниларимиз билан алоқаларимизга халақит бериш мақсадида минтақа давлатлари ҳудудларидаги АҚШ базаларидан фойдаланпан Эронга қарши ҳужум тўхтатилиши керак де таъкидлади.
Масъуд Пизишкиён шунингдек, Эронга қарши АҚШ ва сионистик режимнинг ваҳшиёна тажовузларини кўрмаганга олиши билан минтақада тинчлик ва барқарорликни ўрнатиб бўлмайди, деб изоҳлади.
Пизишкиён ўз сўзларида нотўғри маълумотлар ва мамлакатларни мустамлика қилиш мақсадида урушни бошлаш, 21 асрдаги ўрта асрларга ўхшайдиган ҳати ҳаракат эканлигига тўхталиб, сарзаминимзга ҳужум қилмасликка бутунлай ишонч ҳосил қилмаганимизгача урушни тўхтатиш тўғрисида сўз очиш маъносиздир, деб маълум қилди.
Эрон презинденти Эрон халқаро ҳамжамиятдан АҚШ ва сионистик режимнинг Эронга қарши тажовузларини қоралашиши ва тажовузкорларни Халқаро қонунларга рияо қилиш ва уни ҳурмат қилишга ишонтиришни кутаётганига ишора қилиб, Эрон Ислом республикаси зўравон кучларга таслим бўлмайди. деб эълон қилди.