Попнинг Трампга қатъий жавоби
-
Попнинг Трампга қатъий жавоби
Дунё католиклари раҳбари АҚШ президентига жавобан деди: Исо Масиҳ /а/нинг қалби мағрулар,зўравонлар ва кўнгли қора бўлганлар билан эмас.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, олдинроқ Доналд Трампнинг одобсизлик ва ҳақоратли сўзларига берган жавобида Трамп давлатидан қўрқмаслигини эълон қилган дунё католиклари раҳбари поп Лео ижтимоий тармоқдаги мурожаатида уруш, зўравонлик, адолатсизлик ва ёлғнчиликни Худованд ёқтирмайди ва ёмон кўради, деб ёзди.
У шунингдек пайғамбар Исо Масиҳ /а/ нинг қалби мағорурлар, зўравонлар ва ёмон ниятлилар билан эмас, балки камтаринлар ва мутавозелар биландир деб қўшимча қилди.
Трампнинг Поп Леога қарши ҳақоратли сўзлари дунё насронийлари жумладан Трампга овоз берувчиларнинг диний шахсиятлари ва гурнуҳларининг кенг қамроли норозилиги ва аксиламалларига сабаб бўлди.
Шу билан бирга АҚШ президенти Трамп ўзининг ҳақоратли сўзларидан заррачадек пушаймон бўлмасдан ва орқага қайтмасдан, бугун ҳам ушбу насроний раҳбарни танқид қилишда, у ҳеч нимани тушунмайди ва уруш хусусида гапирмаслиги керак, чунки юз бераётган воқеаларга нисбатан ҳеч қандай қараш ва идеяга эга эмас , деб даъво қилди.
Трамп шунингдек, Италия Бош вазирини ҳам танқид қилиб, бу маамлакат Бош вазири Жоржия Меланининг Попни ҳақорат қилишни қабул қилиб бўлмайди деган сўзларига жавобан, унинг ўзини қабул қилиб бўлмайди деб иддао қилди.