Бақоий CNNга: Эрон Қуролли кучлари сулҳ бузилишига куч билан жавоб бермоқда
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i99772-Бақоий_cnnга_Эрон_Қуролли_кучлари_сулҳ_бузилишига_куч_билан_жавоб_бермоқда
Эрон ТИВ матбуот котиби, CNN телеканалига берган интервюсида, шундай деди: “Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги музокаралар йўлидаги энг муҳим тўсиқ АҚШ расмийларининг доимий равишда позиция ўзгартириши ва қарама-қарши баёнотлардир.”
(last modified 2026-06-07T12:38:16+00:00 )
июн 07, 2026 17:37 Asia/Tashkent
  • Бақоий CNNга: Эрон Қуролли кучлари сулҳ бузилишига куч билан жавоб бермоқда
    Бақоий CNNга: Эрон Қуролли кучлари сулҳ бузилишига куч билан жавоб бермоқда

Эрон ТИВ матбуот котиби, CNN телеканалига берган интервюсида, шундай деди: “Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги музокаралар йўлидаги энг муҳим тўсиқ АҚШ расмийларининг доимий равишда позиция ўзгартириши ва қарама-қарши баёнотлардир.”

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  якшанба куни  CNN телеканалига берган интервюсида, Эрон ТИВ матбуот котиби, Исмоил Бақоий  шундай маълум қилди: Покистон воситачилар орқали Эрон ва АҚШ ўртасида хабар алмашиш давом этмоқда, бироқ  Вашингтон позицияларин тез-*тез ўзгартиргани сабабли музокара жараёни кўплаб қийинчиликларга дуч келди.

У музокараларда бир қанча келишмовчиликар мавжудллигини  таъкидлаб, "Асосий масала шундаки, АҚШликлар Эрон ҳуқуқларини, жумладан , Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома  (NPT) доирасида тинч йўл билан ядровий бойитиш ҳуқуқини тан олишини керак.

Бақоий, шунингдек, АҚШнинг Эроннинг музлатилган активлари ҳақидаги позициясини танқид қилиб, деди: улар музатилган активларимиз ҳақида гапиришса-да, бу борада ҳеч қандай ён беришни хохламайдилар.

Эрон хорижий банкларидаги музлатилган миллиардлаб доллар активларини озод қилишни талаб қилмоқда ва АҚШ санкцияларини бекоро қилиши ва Эронга ўз молиявий манбаларига киришига рухсат бериши керак, деб изоҳлади.

Эрон ТИВ матбуот котиби ҳам АҚШни сулҳни бузишда айблади ва деди: апрел ойида ўт очишни тўхтатиш келишуви кучга кирганидан бери, АҚШ кучлари Ҳурмуз бўғози ва очиқ сувларда Эрон савдо кемаларини нишонга олди.

Минтақадаги шароитни " жуда заиф ва хавфли" деб таърифлаган Бақоий шундай қўшимча қилли: бу ҳолат АҚШнинг минтақага нисбатан " бепарво" ёндашуви ва оташкесим натижасидир. У Эрон қуролли кучлари ҳар қандай ҳужумга  " тўлиқ куч билан жавоб қайтариш ҳақида огоҳлангтирди.