Исломободнинг ўзаро англашув меморандуми АҚШнинг мағлубияти декларациясига айланди
-
Исломободнинг ўзаро англашув меморандуми АҚШнинг мағлубияти декларациясига айланди
Эрон Ислом Республикаси парламенти спикери Эрон халқи мустақил ирода юклаш даври тугаганини кўрсатанини ва Исломобод меморандуми АҚШнинг мағлубияти эълонига айланганини таъкидлаб, Эрон ислом давлатлари, айниқса Форс кўрфази давлатлари билан иқтисодий ҳамкорлик орқали барқарор бўладиган хавфсизлик келишувларига тайёр, деб изоҳлади.
Боку шаҳридан Эрон телерадиокомпаниясининг хабарига таяниб Порс тудей сайитга кўра, Ислом ҳамкорлик ташкилоти парламентлари Иттифоқининг Бокуда бўлиб ўтган 20-конференциясида Эрон парламенти спикери Муҳаммадбоқиир Қолибоф Ғарбий Осиёдаги трансминтақавий кучларнинг базалари нафақат барқарор хавфсизликни яратмайди, балки беқарорлик манбаи ҳам эканлигини таъкидлар экан, барқарор тинчлик бўйинсуниш, босимм ва хўрлик маҳсули эмас, балки ҳокимият, қадр-қиммати ва ҳурмат натижасидир.
Доктор Муҳаммадбоқир Қолибофнинг 20-PUIC конференциясидаги нутқи матни қуйидагича:
Бисмилоҳирраҳимонирраҳим
Озарбойжон Ресапубликаси Миллий Ассамблеясининг ҳурматли Спикери,
Ҳурматли ислом давлатлари парламентлари спикерлари ва вакиллари
Ҳурматли жаноб Бош котиб,
Салому алейкум
Аввало, Озарбойжон Республикаси Миллий Ассамблеясининг ҳурматли Спикери, халқига ҳамда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Парламент ассамблеяси Иттифоқи котибиятига ушбу учрашувга муносиб мезбонлик қилгани ва мусулмонлар вакиллари ўртасида мулоқот учун замин яратгани учун миннатдорчилик билдираман.
Шунингдек Ислом пайғамбари /с/ неваралари Ҳазрат Сайид-уш-шуҳадо /а/нинг шаҳид бўлганликлари муносабати билан мусулмон халқларига , жумладан, икки қардош ва Эрон ва Озарбойжон Республикаси халқларига ҳамда бутун дунё озод халқларига ҳамдардлик билдираман.
Муҳаррам ойи бизга сабоқ берадиган ойдир: Номус ва қадр-қимматга ҳеч қачон бўйинсуниш билан эришилмайди, аксинча, қилич устидан ғалаба қозонадиган қондир. Умид қиламанки, Имом Ҳусейн /а/нинг нурли йўлларига содиқ бўлиб, бугунги суҳбатимиз Ислом уммати манфаати учун бўлади.
Ҳурматли мусулмон вакиллари;
Ислом парламентлари иттифоқининг 20-сессияси Эрон Ислом Республикаси даҳшатли тавожузни бошидан кечирган бир вазиятда ўтказилмоқда. АҚШ ва сионистик режим томонидан Эронга қарши жорий этилган қирқ кунлик уруш жиноят эди.
Бу ошкора жиноятда Ислом Инқилоби олий раҳнамоси, бир қанча юқори мартабали ҳарбий ва сиёсий амалдорлар, аксарияти аёллар ва болалардан иборат 3000 дан ортиқ Эрон фуқаролари шаҳид бўлди.
Шунингдек, ўттиз мингдан ортиқ одам тан жароҳати олди. Эрондаги саноат, тиббиёт, таълим, энергетика, транспорт инфратузилмалари ҳамда минглаб хизмат кўрсатиш ва турар-жой бинолари нишонга олинди.
Эрон Қуролли кучларинингш шиддатли қаршилиги ва халқининг кўчаларда қаҳрамонлик кўрсатиши Эроннинг АҚШ ва сохта сионистик режимига оғир харажатларини юклатишига сабаб бўлди. Эътиқоддан туғилган бу қаршилик душман ўз мақсадларига эришиш йўлидан умидсизликка тушишига, уни жанг майдонларида ва музокарада таслим бўлишига мажбур қилишга сабаб бўлди.
Бу уруш шунчаки ҳарбий қарама-қаршилик эмас эди, бу минтақанинг стратегик мувозанатини ўзгартириш ва ўз иродасини эркин миллатга юклаш учун уюшган ҳаракат эди. Бу тажовузни режалаштирганлар Эрон халқини ҳарбий босим, қамал, психологик операциялар ва террорчилик ҳаракатлар орқали чекинишга мажбурлаб, минтақавий тенгламаларни ўз фойдасига қайта ёзишглари мумкинлигига ишонишди. Бўлиб ўтган воқеа урушни режалаштирувчиларнинг ҳисоб-китобларига мутлақо зид эди.
Эрон халқи мустаққл халқларга ирода юклаш билан давр тугаганини кўрсатади ва бу матонат ва ғалабага дунё ҳайратга тушганини кўрдингиз.
Гарчи бу уруш халқимиз учун оғир харажатарга олиб келган бўлса-да, бу асосий ҳақиқатни очиб берди. Энг оғир шароитларда ҳақиқий куч сифатида халқнинг қаршилик кўрсатиш ва собитқадамлиги босинчиларнинг ҳисоб-китобларии бузади. Барқарор тинчлик босим ва хўрлика бўйинсуниш маҳсули эмас,балки ҳокимият, қадр-қиммат ва ҳурмат натижасидир.
Эрон халқининг ғалабаси бутун дунё мусулмонларига миллий мустақиллик ва қадр-қимматини сақлаб қолиш Исломнинг инсонпарварлик таълимотларига ишонишга боғлиқ экани ҳақида муҳим хабар беради. Қуръон бизга зулм қилмаслини ва зулмни қабул қилмасликни ўргатади. Қуръон бизга айтадики, идожи борича кулчли бўлиш. Қуръон бизга кофирларга суянмасликни айтади.
Қуръон бизга айтади: Аллоҳнинг арқонини маҳкам ушланг ва тарқалиб кетманг, чунки, Аллоҳнинг ўзи бизга айтади: Аллоҳнинг биз билан бир неча киши буюк душманлари енгади. Агар Аллоҳга чин иймон келтирсангиз, ғолиб бўлишингизни кафолатлайди ва Эрон мусулмон халқи бу илоҳий амрларни содиқ амаллар билан амалга оширди.
Ҳурматли ҳамкасблар
Эрон Ислом Республикаси яқинда ўрнатилган урушда кўрган қанча азоб ва йўқотишларга қарамай, бир асосий қоидани яъни кучдан кўра мантиқни, таслим бўлишдан кўра қаршиликни афзал кўришни талаб қилмоқда.
Тажриба шуни кўрсатадики, дипломатия давлатларнинг тенг ҳуқуқлилигини ҳурмат қилиш ва суверенитетини тан олишга асосланган бўлса, халқ томонидан қўллаб-қувватланса, барқарор ва самарали бўлади. Исломобод музокаралари босим ёки мажбурлаш натижаси эмас, балки жасур Эрон халқининнг қаршилик ва ҳокимиятнинг натижаси эди.
Мулоқот фақат цивилизациялашган давлатга ўз хоҳиш-иродасини юклашдан воз кечиб, бизнинг ҳақ-ҳууқларимизни қабул қилгандагина мулоқот муваффақиятли бўлиши мумкинлигини кўрсатди. Шунинг учун Исломобод англашув меморандуми АҚШ мағлубияти эълонига айланди. Эрон Ислом Республикаси тинчликни олқишлайди. Миллатлар ўзаро ҳурмат, мувозантли мажбуриятлар ва қонуний манфаатларга асосланган тинчлик.
Шу асосда биз кучли мудофаа миллий ҳамжиҳатлик ва дипломатия бир-бирини тўлдирувчи 3 та устун бўлиб, уларнинг оқилона интеграцияси хавфсизлик ва барқарорликни кафолатлайди деб ҳисоблаймиз.
Эрон Ислом Республикасининг сиёсати минтақавий хавфсизлик минтақа давлатларининг ўзлари томонидан таъминлаши керак деган фундаментал ишончга асосланади.
- Минтақадаги ҳеч бир давлат ўз хавфсизлигини бошқаларнинг ишончсизлигидан топа олмайди.
- Минтақада иқтисодиёт ва ривожланиш минтақадаги барча халқлар учун бўлиши керак.
-Ислом оламининг энергия манбалари ва транзит йўлакларидан тортиб инсоний ва илмий капиталгача бўлган улкан ва хилма-хил имкониятларидан мусулом халқларнинг барқарор ривожланиши ва фаровонлиги йўлида фойдаланиш керак.
Эрон биргаликда иқтисодий, савдо, молиявий, илмий ва жамоавий хавфсизлик механизмларини шакллантириш бўйича ҳар қандай амалий ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватлайди. биз энг оғир ва мураккаб шароитларда дўстларимиз ва стратегик ҳамкорларимизни тарк этганимиз йўқ.
Биз учун Ливандаги сулҳ Эрондаги сулҳ, Ливандаги урушнинг тугаши эса Эрондаги урушнинг тугаши каби муҳим. Ишонамизки, Ислом оламининг ҳар бир нуқтасида барқарорлик ва ҳокимият бутун Ислом халқига қадр-қиммат ва барқарорлик агентлигини кучайтиришга олиб келади.
Ислом давлатларининг ҳурматли вакиллари;
Қўшничилик тушунчаси чуқур тушунишни талаб қилади. Қўшничилик шунчаки географик воқкелик эмас, бу ҳам масъулиятдир. Умумий географияда истиқомат қилувчи мамлакатлар истайсизми ва ёки йўқми бир-бирининг тақдирини баҳам кўради.
Эрон Ислом Республикаси минтақа келажаги эрозив рақобат эмас, балки ҳамкорлик, иқтисодий алоқалар, инфратузилма яқинлашув ва доимий сиёсий мулоқот орқали шакллантирилишига ишонади.
Эрон Ислом Республикаси барча ислом давлатларига биродарлик ва ҳамкорлик қўлини чўзмоқда.