Россия иккита модерн ҳарбий самолётини Қозоғистонга топширди
декабр 27, 2016 19:16 Asia/Tashkent
Россия давлати ўзининг иккита Su-30SM русумли бомбардимончи ҳарбий учоқларини Қозоғистон армиясига топширди.
Тренд ахборот агентлиги хабарига кўра, Қозоғистон Мудофаа вазирлиги ушбу ҳарбий учоқлар ҳар қандай шароит ва об- ҳавода турли амалиётларни бажаришга қодир эканлигини эълон қилган.
Қозоғистон армияси 2014 чи йили ҳам 4 та Su-30s ҳабий самолётлар ва 2015 чи йилда эса илк марта Su-30SM русумли Россия ҳарбий учоқларини олганди.
Қозоғистон президенти яқинда Санкт -Петербург шаҳрида Россиянинг бир нечта ширкатларида бўлганидан кейин икки мамлакат ўртасида ҳарбий ва техника соҳасидаги ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидлаганди.