Назарбоев Қозоғистон ТИВга Сурия бўйича музокараларга тайёргарликни кучайтириш вазифасини берди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i12007-Назарбоев_Қозоғистон_ТИВга_Сурия_бўйича_музокараларга_тайёргарликни_кучайтириш_вазифасини_берди
Назарбоев Қозоғистон ТИВга Сурия бўйича музокараларга тайёргарликни кучайтириш вазифасини берди
(last modified 2018-08-22T17:49:03+00:00 )
декабр 31, 2016 18:37 Asia/Tashkent
  • Назарбоев Қозоғистон ТИВга Сурия бўйича музокараларга тайёргарликни кучайтириш вазифасини берди

Назарбоев Қозоғистон ТИВга Сурия бўйича музокараларга тайёргарликни кучайтириш вазифасини берди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев республика ташқи ишлар вазирлигига Сурия бўйича Остонада ўтказилиши режалаштирилган учрашувга тайёргарликни кучайтириш вазифасини берди. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизматида хабар берилди. "Қозоғистон президенти Сурия масаласи бўйича Остонада ўтказиладиган учрашувга қисқа муддатда тайёргарлик кўриш заруратига урғу берди", - дейилади хабарда. 

Ташқи ишлар вазирлигида Қозоғистон Суриянинг барча ҳудудларида ўқ узишни тўхтатишга доир келишувларни қўллаб-қувватлаши таъкидланди. 

Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигида Сурия бўйича Остонада музокаралар ўтказиш ўқ узишни тўхтатиш режимига режали риоя қилинган ҳолатдагина бўлиб ўтишини маълум қилишди. Бу ҳақида идора сайтида хабар берилди.