Тожикистон-Афғонистон чегарасида контрабандалар ва чегарачилар тўқнашди
Тожикистон чегара қўшинлари матбуот котибига кўра, ўтган йилда 16 нафар наркотик моддалар билан шуғулланадиган контрабандалар Тожикистон чегарачилари билан Афғонистон чегарасида 26 маротаба қуролли тўнашда йўқ қилинди
Тожикистон чегара қўшинлари матбуот котибига кўра, ўтган йилда 16 нафар наркотик моддалар билан шуғулланадиган контрабандалар Тожикистон чегарачилари билан Афғонистон чегарасида 26 маротаба қуролли тўнашда йўқ қилинди.
Мавжуд маълумотлар таҳлилига кўра, Тожикистон Республикаси томонидан бир қанча чора-тадбирлар амалга оширилишига қарамасдан Тожикистон Афғонистон чегарасидаги вазият нобарқарор ҳолатда қолмоқда. Бунга бир нечта омиллар, жумладан, Афғонистон шимолидаги ҳарбий-сиёсий вазият, наркотик моддалар ишлаб чиқариш лабораторияларининг мавжудлиги ва наркотик савдо йўлининг шу ҳудуддан ўтиши, ноқонуний қуролланган гуруҳлар, контрабанда билан шуғулланувчилар ва турли радикал экстремистик гуруҳларнинг кўпайиши таъсир этмоқда.
Бугунги кунда, Тожикистон Афғонистон чегарасида Тожикистон чегара қўшинларига ноқонуний қуролланган гуруҳлар ва контрабанда билан шуғулланувчилар томонидан қуролли ҳужумларининг ортиши кузатилмоқда.