Тожикистон президенти Эрон давлати ва халқига тасаллият изҳор этди
(last modified Mon, 09 Jan 2017 14:16:19 GMT )
Январ 09, 2017 19:16 Asia/Tashkent
  • Тожикистон президенти Имомали Раҳмон
    Тожикистон президенти Имомали Раҳмон

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Эрон президенти Ҳасан Руҳонийга йўллаган мурожаатида Эроннинг исломий тузум эксперлар кенгаши раиси Оятуллоҳ Али Акбар Ҳошимий Рафсанжонийни вафоти муносабати билан Эрон давлати ва халқига ҳамдардлик билдирди.

ИРНА тарқатган бугунги хабарига кўра, Тожикистон президенти мурожаатида жумладан қуйидагича келтирилган: Эроннинг энг таниқли диний-сиёсий шахссиятларидан бири Ооятуллоҳ Рафсанжонийнинг вафот этгани бизларни қайғуга солди.Ушбу қайғули лаҳзаларда  Эроннинг дўст ва биродар халқига чуқур тасаллият изҳор этаман ва марҳумнинг аҳли оиласига Парвадигор дарҳоҳидан сабр тилайман.Худованд ул Ҳазратга жаннатни насиб айласин."

Тожикистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири Талбак Назаров ҳам Оятуллоҳ Рафсанжонийни оламдан кўз юмгани муноасбати билан Эрон халқига чуқур тасаллият изҳор этиб,  Оятуллоҳ Рафсанжоний  тожиклар ўртасида сулҳ ва ярашувни амалга оширишда катта ҳисса қўшди ва уни Эрон президенти бўлган замонида  Тожикистон ва Эрон ўртасидаги муносабатлар янада кучайтирди деб айтди.

Ёрлиқ