Тожикистонда ортиқча вазнга эга милиция ходимлари "меъёрга келтирилади"
Январ 22, 2017 17:06 Asia/Tashkent
Тожикистон ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода журналистларга тожик милицияси ходимларининг бўй ва вазн нисбатини меъёрга келтиришга буйруқ берганини маълум қилди.
Кун.ўз сайтига кўра, Раҳимзоданинг айтишича, ушбу буйруқни назорат қилиш махсус комиссияга юкланган.
"Мен икки ой аввал милиция ходимлари вазнини меъёрга келтиришга буйруқ бергандим. Ахир милиционер семиришни бошласа, унинг ишчанлиги сусаяди. Милиция ходими вазни бўй ва вазн нисбати халқаро жадвалига мос келиши керак", деб айтди Раҳимзода.
Вазир ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходими қандай оптимал бўй ва вазнга эга бўлиши кераклигига аниқлик киритмаган.