Осиё тараққиёт банки Тожикистонга қарз бериш учун ўз шартларни эълон қилган
(last modified Tue, 24 Jan 2017 14:28:28 GMT )
Январ 24, 2017 19:28 Asia/Tashkent
  • Осиё тараққиёт банки Тожикистон
    Осиё тараққиёт банки Тожикистон

Осиё тараққиёт банки Тожикистон томонидан ушбу банк қўйган 13 та шарт бажарилганида бу мамлакатга 50 миллион доллар ёрдам беришини эълон этган.

ИРНА тарқатган бугунги хабарига кўра, Тожикистондаги Осиё тараққиёт банки ваколатхонаси раиси  Си Си Йу ўтказилган пресс конференцияда  ушбу банкнинг қўйган шартларига ишора қилмасдан,  Тожикистон давлати банкнинг шартларини қабул қилганида шу йилнинг биринчи кварталида 50 миллион доллар бу мамлакат бюджетига ёрдам беришини маълум қилди.

Осиё тараққиёт банки  шартларидан бирида Тожикистон давлати  электр- энергия нархини қайта кўриб чиқиши ва бу мамлакат халқи учун электр нархини кўтариши ва унинг эвазида хусусий сектор учун электр нархини туширишини сўраган.

 Бу банк вакилига кўра Тожикистонда айрим гуруҳлар ва халқ учун электр нархи анча арзонроқдир аммо хусусий секторга қиймат нарх билан сотилади.

 

Ёрлиқ