Тожикистонда ИШИД террористик гуруҳига қўшилган шахс 15 йилга қамалди
феврал 09, 2017 18:11 Asia/Tashkent
Душанбе шаҳри туманлардан бирининг суди ИШИД террорчилик гуруҳига алоқадорлик ва аъзо бўлганликда айбланган шахс устидан 15 йилгача бўлган қамоқ жазоси ҳукмини ўқиди.
Риановости хабарига кўра Душанбе шаҳри туманларидан бирининг суди чиқарган ҳукмида ИШИД террорчилик гуруҳига қўшилганлиги сабаб Ш. Бобожонов номли шахсни 15 йиллик қамоққа маҳкум этди .
Тожикистон хавфсизлик масъулларининг эълон қилишларича, айни пайтда бу мамлакатинг 1100 нафар ёшлари ИШИД такфирий террорчилик гуруҳига қўшилганлар ва улардан 300 нафари ҳам Сурия ва Ироқ урушларида ҳалок бўлган.