Туркманистон президенти давлат байроғи куни муносабати билан амнистия эълон қилди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i14742-Туркманистон_президенти_давлат_байроғи_куни_муносабати_билан_амнистия_эълон_қилди
Учинчи муддатга қайта сайланган Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов давлат байроғи куни муносабати билан 828 маҳбусни афв этди. Бу ҳақда Туркманистон телевидениеси маълум қилди.
(last modified 2018-08-22T17:49:39+00:00 )
феврал 16, 2017 13:32 Asia/Tashkent
  • Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов
    Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов

Учинчи муддатга қайта сайланган Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов давлат байроғи куни муносабати билан 828 маҳбусни афв этди. Бу ҳақда Туркманистон телевидениеси маълум қилди.

Кун.ўз сайтига кўра, президент афв этиш ҳақидаги фармонни ҳукумат ва Давлат хавфсизлик кенгашининг президентлик сайловларига бағишланган қўшма мажлисида имзолади. Туркманистонда давлат байроғи куни 19 февралда нишонланади.

Фармон афв этилган одамларни асосий ҳамда қўшимча жазодан уларга маълум ҳудудда яшаш мажбуриятини юклаш билан озод этади. 

Президент ҳуқуқ-тартибот муассасалари раҳбарларига афв этилганлар байрамни ўз яқинлари даврасида ўтказишлари учун уларнинг ўз вақтида уйларига етиб боришларини таъминлашга кўрсатма берди. Туркманистон президенти шунингдек маҳаллий ҳокимият органларига афв этилганларга иш топишда кўмак кўрсатишни топширди.

Туркманистонда афв этиш акциялари давлат байрамлари муносабати билан бир йилда бир неча маротаба ўтказилади. Бундан аввалги амнистия ўтган йил декабрида Бетарафлик куни муносабати билан ўтказилган ва унга кўра 561 нафар маҳбус озодликка чиқарилганди.