феврал 17, 2017 20:40 Asia/Tashkent
  • қор кўчкиси юз берди
    қор кўчкиси юз берди

Қозоғистон жанубидаги ҳарбий машқлар ўтказилаётган ҳудудда қор кўчкиси юз берди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Кун.ўз сайтига кўра, республика мудофаа вазирлигининг хабар беришича, айни дамда қидирув-қутқарув ишлари давом эттирилмоқда.

«Жамбил вилоятининг Кўксой дарасида 91678-ҳарбий қисм хизматчиларининг жанговар тайёргарлиги бўйича режали машғулоти вақтида қор кўчкиси юз берди», - дея хабар беришган маҳкамада.

Машқларда айнан қанча ҳарбийлар иштирок этганига ойдинлик киритилмади.

Ёрлиқ