Бишкекда Текебаев тарафдорлари яна митинг уюштирди
март 09, 2017 19:13 Asia/Tashkent
9 март куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида мухолифатдаги «Отамакон» партияси етакчиси Ўмурбек Текебаевнинг тарафдорлари митинг ўтказди.
Кун. ўз сайтига кўра, 26 февраль куни Истанбулдан учиб келганидан сўнг Бишкек аэропортида қўлга олинган Текебаев 25 апрелга қадар Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тергов бошқармасида ҳибсда бўлади. Уни коррупция ва фирибгарликда айблашмоқда.
Сиёсатчининг озод этилишини сўраб митингга чиққанлар сони 60 нафар атрофида бўлган.
Эслатиб ўтамиз, у ҳибсга олинган куннинг ўзида ҳам юзлаб кишилар томонидан норозилик митингги ўтказилганди.
Ёрлиқ