Қозоғистон Сурия бўйича ўтказиладиган навбатдаги музокаралар санасини маълум этди
Кеча Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги чиқарган баёнотида Остона шаҳрида ўтказиладиган Сурия бўйича навбатдаги музокаралар санасини тасдиқлаб, ҳозиргача Эрон, Россия ва Туркия намояндаларини бу йиғилишда қатнашишлари аниқланган деб таъкидлади.
Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, навбатдаги йиғилиш 14 - 15 март кунлари, Эрон, Россия ва Туркия давлатларининг етакчи масъуллари иштирокида ўтказилиши кутилмоқда.
Остона давлатининг эълон қилишича, Эрон, Россия ва Туркиядан ташқари, БМТ ва Иордания намонядалари учун ҳам таклифнома йўлланган аммо уларнинг намояндаларини Остона йиғилишида қатнашишлари маълум эмас.
Қозоғистон давлатининг баёнтига асосан, Сурия давлати ва мухолифат гуруҳлари намояндалари ҳам бу йиғилишда қатнашишлари кутилмоқда.