Тожикистон ва Америка қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади
Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Тожикистон ва Америка хавфсизлик кучлари 2017 йилнинг 27 март кунидан 7 апрел кунига қадар Тожикистон ҳарбий базаларида машғулотлар ўтказади
Американинг Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳридаги элчихонаси яқин кунларда АҚШ ва Тожикистон ўртасида қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказилиши ҳақида хабар берди. Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Тожикистон ва Америка хавфсизлик кучлари 2017 йилнинг 27 март кунидан 7 апрел кунига қадар Тожикистон ҳарбий базаларида машғулотлар ўтказади. Ушбу ҳарбий машғулотларда 150 нафар Америкалик ҳарбий ва 100 нафар Тожикистон ҳарбийлари иштирок этади. Америка ва Тожикистон ҳарбий бўлинмалари ўртасидаги ҳамкорликлар кўламининг кенгайиши, минтақанинг барқарорлигини сақлаш ва терроризмга қарши курашиш мақсадлари ушбу машғулотларнинг мақсадларидан ҳисобланади.