АҚШ ва Тожикистон ҳарбий мутахассисларининг қўшма ҳарбий машғулотлари бошланди
-
Тожикистоннинг номаълум бир минтақасида АҚШ
Кеча Тожикистоннинг номаълум бир минтақасида АҚШ Мудофаа вазирлиги ва Тожикистон қуролли кучлари иштирокида қўшма ҳарбий машғулотлар бошланди.
Синхуа ахборот агентлиги хабарига кўра, АҚШ ва Тожикистоннинг қўшма ҳарбий машқларида 150 нафар АҚШлик ва 100 нафпр тожикистонлик ҳарбий зобит ва мутахассислар қатнашмоқда.
Ҳарбий машқлар Тожикистоннинг қайси минтақасида ўтказилаётгани борасида ҳалигача бирон хабар тарқатилмаган.
Мазкур ҳарбий машқлар 7 -чи апрелга қадар давом этиши кутилмоқда. АҚШ ва Тожикистоннинг қўшма ҳарбий машғулотларини ўтказилишидан асосий мақсад минтақада терроризмга қарши кураш олиб боришда икки мамлакат ҳамкорликлари даражасини ошириш ҳамда минтақада тинчлик ва хавфсизликни янада кучайтириш эканлиги эълон этилган.