Қозоғистонда террорчилик амалиётлар содир этган шахсларга ўлим жазоси тайинланиши мумкин
(last modified Thu, 30 Mar 2017 13:12:54 GMT )
март 30, 2017 18:12 Asia/Tashkent
  • шахсларга ўлим жазоси
    шахсларга ўлим жазоси

Қозоғистоннинг адлия вазири муовини бу мамлакатда террорчилик амалиёт содир этишда айбланганлар учун ўлим жазоси ва ё абадий қамоқ жазоси кўзда тутилиши мумкин деб айтди.

Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, Қозоғистон адлия вазири муовини Зайреш Беймолиддинова  Остонада ўтказилган матбуот анжуманида  мамлакат миллий манфаатларига қарши жиноят содир этган шахслар учун  жиноят кодексида моддаларида ўзгартиришлар киритиш таклиф этилган,аммо бу ислоҳотлар ҳалигача ратификация қилингани йўқ деб айтди.

Беймолидднова шунингдек  Қозоғистон миллий манфаатларига қарши содир этилган жиноятлар албатта жомеа тинчлигига жиддий таҳдид солади деб қўшимча қилди.

У ўз сўзарида Қозоғистон масъуллари таклифига биноан,  террорчилик амалиёт содир этган шасхларга ўлим жазоси, уларни фуқароликдан маҳрум этиш ва умрбод қамоқ жазоси тайинланиши керак деб айтди.

 

Ёрлиқ