Қозоғистон Суриядаги химиявий ҳужумни бетарафлик билан ўрганиб чиқилишини истади
-
Қозоғистон Суриядаги химиявий ҳужумни бетарафлик билан ўрганиб чиқилишини истади
Тарнамай Акай Пресс ахборот агентлигининг хабарига кўра, Қозоғистон давлати Суриядаги химиявий ҳужумдан хавотирланиш билдириб, ушбу йўналишда халқаро ҳамжамият ва бетарафлик билан тадқиқот ўтказилишини истади
Қозоғистон давлати Суриядаги химиявий ҳужумдан хавотирланиш билдириб, ушбу йўналишда халқаро ҳамжамият ва бетарафлик билан тадқиқот ўтказилишини истади ва айни пайтда Сурияда сулҳ музокараларини давом эттирилишини таъкидлади. Тарнамай Акай Пресс ахборот агентлигининг бугун душанба кунги хабарига кўра, Қозоғистон давлати душанба куни ўз баёнотида шундай маълум қилдики, ҳар қандай кўринишдаги оммавий қирғин қуролларидан фойдаланиш ғайри инсоний ва ахлоқ доирасига кирмайдиган қилмиш сифатида кескин қораланади. Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигининг таъкидлашича, Қозоғистон давлати Суриядаги можароларни сулҳ музокараларини ўтказиш орқали ҳал этилишига тарафдор бўлиб, Сурия давлати ва мухолифатдаги гуруҳлар ўртасида мунтазам суҳбатлар олиб бориш ҳаракатларини давом эттиришини хохлайди ва Остона музокаралари жараёни доирасида оташкесмни сақлашни таъкидлайди.