Ироқда ракета авиазарбаси натижасида Тожикистон ОМОНининг собиқ командири ҳалок бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i17178-Ироқда_ракета_авиазарбаси_натижасида_Тожикистон_ОМОНининг_собиқ_командири_ҳалок_бўлди
"ИШИД" террорчилик гуруҳининг юқори лавозимли қўмондонларидан бири Гулмурод Ҳалимов ҳалок бўлди
(last modified 2026-03-13T11:58:48+00:00 )
апрел 15, 2017 19:09 Asia/Tashkent
  •  Ироқда ракета авиазарбаси натижасида Тожикистон ОМОНининг собиқ командири ҳалок бўлди
    Ироқда ракета авиазарбаси натижасида Тожикистон ОМОНининг собиқ командири ҳалок бўлди

"ИШИД" террорчилик гуруҳининг юқори лавозимли қўмондонларидан бири Гулмурод Ҳалимов ҳалок бўлди

     Ироқда ракета авиазарбаси натижасида Тожикистон ОМОНининг собиқ командири, "ИШИД" террорчилик гуруҳининг юқори лавозимли қўмондонларидан бири Гулмурод Ҳалимов ҳалок бўлганлиги хабар қилинмоқда. Бу ҳақда Sputnik агентли маълум қилди. Британиянинг The Times газетаси Ироқдаги ҳарбий манбасига асосланиб 15 апрель куни Ироқда ракета авиазарбаси натижасида Тожикистон ОМОНининг собиқ командири, "ИШИД" террорчилик гуруҳининг юқори лавозимли қўмондонларидан бири Гулмурод Ҳалимов ҳалок бўлганлигини хабар қилди.

     Нашр хабарига кўра, "ИШИД" террорчилик гуруҳининг уруш вазири деб аталувчи собиқ тожик полковниги Ироқнинг Мосул шаҳрида авиазарба оқибатида ўлган. Ироқлик ҳарбий манбанинг айтишича, шаҳарга кейинги ойлар давомида учинчи марта авиазарба берилган. Манбанинг маълум қилишича, АҚШ махсус хизматларида тайёргарлик ўтаган Ҳалимов Мосулдаги террорчиларнинг мудофаасини режалаштириш ва коалицияга қарши юзлаб автомобилларни портлатишга масъул бўлган.