апрел 19, 2017 19:16 Asia/Tashkent
  • Туркманистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликлар ҳақида 10 ҳужжат имзоланди
    Туркманистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликлар ҳақида 10 ҳужжат имзоланди

Туркманистони ва Қозоғистон президентлари икки мамлакат ўртасида турли соҳаларга доир ҳамкорликлар ҳақида бир қатор ҳужжатларни имзолади

Туркманистони ва Қозоғистон республикалари президентлари икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, савдо, сармоявий, илмий, маданий ва матбуот соҳасига доир турли кўринишдаги ҳамкорликлар ҳақидаги 10 та ҳужжатни имзолади. Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Туркманистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик ҳамкорликлар бўйича битим, муштарак чегараларни аниқлаш бўйича келишув, тижорат, иқтисодий ва маданий соҳаларда ҳамкорлик қилиш бўйича қўшма комиссия бўйича келишув, 2017-2018 йилларга мўлжаллланган ташқи сиёсат идораларининг ҳамкорлик дастурлари шунингдек, терроризмни молиявий жиҳатдан таъминлашга қаратилган йирик пулларни ўзлаштиришга қарши курашиш бўйича келишув Туркманистон президенти Қурбонгули Бердимуҳаммедовнинг Қозоғистон пойтахти Остонага қилган сафарининг биринчи кунида имзоланган ҳужжатлар жумласидан эди. Туркманистон президенти Қозоғистон президенти билан ўтказган қўшма ахборот анжуманидаги чиқишида ўзининг Қозоғистонга қилган сафарининг натижасини ижобий ва конструктив дея баҳолади.      

Ёрлиқ