Қирғизистонда Сурияда жанговар тайёргарликдан ўтган террорчи қўлга олинди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i17576-Қирғизистонда_Сурияда_жанговар_тайёргарликдан_ўтган_террорчи_қўлга_олинди
Қирғизистонда Сурияда жанговар тайёргарликдан ўтган халқаро террорчи ташкилот аъзоси қўлга олинди
(last modified 2025-11-22T10:14:12+00:00 )
апрел 24, 2017 16:43 Asia/Tashkent
  • Қирғизистонда Сурияда жанговар тайёргарликдан ўтган террорчи қўлга олинди
    Қирғизистонда Сурияда жанговар тайёргарликдан ўтган террорчи қўлга олинди

Қирғизистонда Сурияда жанговар тайёргарликдан ўтган халқаро террорчи ташкилот аъзоси қўлга олинди

Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари Сурияда жанговар тайёргарликдан ўтган халқаро террорчи ташкилот аъзосини қўлга олди. Бу ҳақда қўмитанинг жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС». 

Аксилтеррор тадбирлари давомида Жалолобод вилоятида туғилиб-ўсган, 1994 йилда туғилган Қирғизистон фуқароси қўлга олинди. У 2016 йили, хорижда бўлганида Суриядаги жангарилар тайёрлаш лагерига юбориш учун террорчи ташкилот аъзолари томонидан ёллангани аниқланди», — дейилади қўмита хабарида.

Қўлга олинган шахснинг исм-шарифи ошкор этилмади.

Маълумот учун, Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, мамлакатдан Сурия ва Ироқдаги жанговар ҳаракатларда иштирок этиш учун 500 дан ортиқ киши кетган.