май 03, 2017 11:12 Asia/Tashkent

Тожикистон давлат чегара масъуллари тожик- афғон чегаралирада юзага келган хавфсизлик муаммолар ва вазиятдан хавотирланиш билдириб, аммо икки мамлакат чегараларида ҳозирча вазиятни тинч ва барқарор эканлиги ҳақида хабар беришди.

Тожикистон чегара масъуллари тожик- афғон чегараларидаги муҳим минтақа  бўлган Бадахшон вилоятидаги хавфсизлик вазиятни таъминлаш зарурлигини шундай бир ҳолда эълон қилишмоқдаки, ўтган ҳафта охирида  Толибон жангарилари  Тожикистоннинг Ишкошим туманидан 35 километр узоқроқ -Афғонистон ичкарисидаги Бадахшон вилояти Зебок туманини ишғол этдилар.

 Бу вазият  Толибон жангариларини Тожикистон чегаралари ва умуман Марказий Осиё чегараларига яқинлашгани ва Афғонистоннинг Марказий Осиё билан чегараларида Толибон жангарилари позициясини мутаҳкамланганлиги ва фаолиятни кучайганлигидан далолат бермоқда.

Экспертларга кўра, Марказий Осиё республикалари чегараларида Афғонистондаги Толибон жангариларининг тўплангани, минтақа мамлакатларига такфирий ва экстремистик гуруҳлар нуфузи ва бу минтақаларни нотинч қилишга уринишларидан ҳам анча хавфлироқдир.

Минтақа мамлакатлари жумладан собиқ шўролар иттифоқи доирасида нозик чегара географияга эга бўлган   Тожикистон республикаси чегараларида  бундай нотинчликлар ва муаммоларни юз бериши тўғрисида хавотирланишлар кўпаймоқда.

Тожикистон миллий хавфсизлиги чегара қўмитаси нотиғи Муҳаммаджон Хўжаевнинг Толибон жангариларига қарши афғон ҳарбий кучларининг мислсиз амалиётлари борасидаги изҳороти ҳам ушбу фикрнинг далилидир.

Энг асосий ташвишланиш ва хавотирланишлар ҳам  Толибон жангариларини Тожикистон чегаралари ва Марказий Осиёнинг бошқа чегара минтақалари яқинида ўз позициясини мустаҳкамланишидир. Хусусан  Афғонистон ва Тожикистоннинг Бадахшон вилоятлари Шоҳ Салим йўли орқали  Покистоннинг Читрол минтақаси билан чегарадош бўлгани туфайли, Покистон ҳудудларидан бу минтақаларга экстремистик гуруҳлар нуфузини ошиши ва террористларни ўтиши  борасидаги хавотирланишларни тобора оширган.

 Бу вазиятнинг барчаси Афғонистондаги нотинчликларнинг ўтмишига бориб тақалади. Олдинроқ ҳам афғон -тожик чегараларида ўн мингдан ортиқ жангарилар тўплангани тўғрисида хабар тарқатилганди.

 Толибон жангариларини  Афғонистон ҳудудларида ўз лагерини қуриши, ҳарбий марказларини очиши, портловчи моддалар ва қурол -яроғ ишлаб чиқарадиган омборлари ҳам Марказий Осиё мамлакатлари масъулларини хавотирга солмоқда. Афғон- тожик чегараларида бундай жангариларни жойлашгани - тўплангани бу гуруҳлар аъзоларини аниқлаш ва аъзоларининг асли келиб чиқиши ва қайси мамлакатлар фуқаролари бўлганини маълум этишни қйинлаштирган.

 Террорчилик, такфирий ва экстремистик гуруҳларни турли мамлакатлардан бўлгани бу хавотирланишларнинг бошқа қисмидир. Толибон жангарилари ва бошқа террорчилик гуруҳлар омиллари томонидан чегара минтақаларида яшайдиган фуқаролар учун кўп муаммолар яратилаётганини инобатга олсак,  миллий чегаралар чорчубасида хавфсизликни таъминлашда  минтақа мамлакатлари давлатларининг қудрати ва саъй ҳаракатларини кўп мушкулотларга юзмаюз бўлганини била олиш қийин эмас.

 Бундай таҳдидлар Маркзий Осиё хусусан Тожикистон чегара ҳарбийларини шай ҳолатга келтирилишига сабаб бўлади.

 Хусусан Афонистон ва Покистон давлатлари кўп мавридларда Толибон жангарилари фаолиятларига эътиборизлик кўрсатиб, бошқа томондан ўз ҳудудларидан бундай жангариларни чиқиб кетиши заминасини муҳайё этишга уринишмоқда. Бир томондан бу давлатлар Марказий Осиё ҳуҳудуларига бу жангариларни ўтиши учун шароит яратишса, бошқа томондан нотинчликлар ва бўҳронларни ўз ҳудудларидан бошқа мамлакатларга ўтказишни афзал деб биладилар.                

 

Ёрлиқ