Назарбоев ва Шойгу мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди
Томонлар мудофаа соҳасида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг жорий масалалари ва истиқболларини муҳокама қилишди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу мудофаа соҳасидаги давлатлараро масалаларни муҳокама қилишди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти сайтида маълум қилинди.
"Томонлар мудофаа соҳасида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг жорий масалалари ва истиқболларини муҳокама қилишди", дейилган хабарда.
Назарбоев Шойгу билан суҳбатда жорий йилда Қозоғистон қуролли кучларининг 25 йиллиги нишонланишининг долзарблигини таъкидлаб ўтди. Шу муносабат билан бир қатор тантанали тадбирлар ўтказиш режалаштирилган.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин ва Нурсултон Назарбоев телефон мулоқоти ўтказиб, Суриядаги вазият бўйича музокаралар ва хавфсизлик масалаларини муҳокама қилишганди.