Қозоғистон парламенти депутатлари Ўзбекистон билан ўтказиш пунктлари ҳақидаги ҳужжатни кўриб чиқади
(last modified Wed, 10 May 2017 07:59:00 GMT )
май 10, 2017 12:59 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон парламенти
    Қозоғистон парламенти

Бугун, 10 май куни Қозоғистон Парламенти Мажилисининг ялпи мажлисида депутатлар Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги Қозоғистон-Ўзбекистон давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисидаги ҳукуматлараро келишувга киритиладиган тузатишлар ҳақидаги ратификация актини кўриб чиқади. Бу ҳақда «1news.uz» хабар берди.

Дарё.ўз сайтига кўра, аввалроқ Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасидаги «Оқ олтин» ва «Малик» автойўл ўтказиш пунктлари 15 майдан иш бошлаши, бу Ўзбекистон Президентининг 26 апрелдаги қарорида кўзда тутилгани хабар берилган эди.

Тошкент ва Самарқандни қисқа йўл орқали боғловчи M-39 трассасида жойлашган ушбу ўтказиш пунктлари фақат енгил автотранспорт ўтиши учун фойдаланилади. Тижорат мақсадида юк ва товарларни ушбу пунктлар орқали олиб ўтиш тақиқланган.

M-39 автомобиль йўли 2006 йилда ёпилган эди. Йўл очилгач, Тошкентдан Самарқандга Жиззах орқали айланма йўлдан юриб ўтирмасдан, қисқа йўл билан бориш мумкин бўлади, шунда масофа 89 дан 24,5 километргача қисқаради.

Ёрлиқ