Тожикистонда қасамёдларига амал қилмаган вазирлар ва масъуллар устидан тергов ҳаракати олиб борилади
(last modified Wed, 17 May 2017 12:39:57 GMT )
май 17, 2017 17:39 Asia/Tashkent
  • Тожикистонда қасамёдларига амал қилмаган вазирлар ва масъуллар устидан тергов ҳаракати олиб борилади
    Тожикистонда қасамёдларига амал қилмаган вазирлар ва масъуллар устидан тергов ҳаракати олиб борилади

Бундан кейин Тожикистонда давлат идораларининг бошлиқлари ва вазирлар ўз вазифаларига киришдан олдин қилган қасамёдларига амал қилмаган тақдирда уларнинг устидан Суд муҳокамаси олиб борилади

Тожикистон сенати қабул қилган қонунга асосан, бундан кейин давлат идораларининг бошлиқлари ва вазирлар ўз вазифаларига киришдан олдин қилган қасамёдларига амал қилмаган тақдирда уларнинг устидан Суд муҳокамаси олиб борилади. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, чоршанба куни Тожикистон маҳаллий ахборот воситалари тарқатган хабарларга биноан, Тожикистон парламентининг қарорига мувофиқ шунингдек, давлат аъзолари ўзларининг ва оила аъзоларининг кўчмас мулклари ёки кўчмас бўлмаган мол-мулклари рўйхати бўйича декларацияни ҳар йили мамлакат солиқ идорасига тақдим этиш мажбурияти юклатилди. Тожикистон парламенти ўтган йили июн ойининг охирида 17 та давлат ташкилотлари бошлиқлари ва вазирларининг ишлаш методларини ўзгартирди ва улар Тожикистон президенти номига қасамёб қабул қилишлари шарт этиб қўйилди.     

Ёрлиқ