Қирғизистонда террорчилик ташкилотларининг рўйхати нашр этилади
(last modified Fri, 19 May 2017 12:57:12 GMT )
май 19, 2017 17:57 Asia/Tashkent
  • Қирғизистонда террорчилик ташкилотларининг рўйхати нашр этилади
    Қирғизистонда террорчилик ташкилотларининг рўйхати нашр этилади

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев бугун эрталаб бундан бир қанча вақт олдинроқ мамлакат парламентида тасдиқланган терроризм билан курашиш тўғрисидаги қонундаги ўзгаришларни маъқуллади

Қирғизистон республикаси президенти мамлакатда терроризм ва экстремизмнинг кенгайишига қарши кураш учун террорчилик ташкилотиларининг рўйхатини нашр этилишига розилик берди. Форс ахборот агентлигининг хабарига кўра, Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев бугун эрталаб бундан бир қанча вақт олдинроқ мамлакат парламентида тасдиқланган терроризм билан курашиш тўғрисидаги қонундаги ўзгаришларни маъқуллади. Ушбу кўрсатмага асосан, Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси мамлакат Суд идоралари томонидан террорчилик ташкилотлари сифатида кўрилган ташкилотлар рўйхатини тузишади. Шунингдек, терроризмга қарши курашиш ҳақидаги қонунга мувофиқ террорчилик ташкилотларининг яхлит рўйхати жумладан уларнинг бўлимлари ва ваколатхоналари шу билан бирга Қирғизистон Судлари томонидан террорчилик ташкилоти сифатида тан олинган халқаро террорчилик ташкилотлари ҳар йили давлат идораларининг сайтларида ва нашриётларда нашр этилади. Ушбу қонуннинг ислоҳ этилишидан кўзланган мақсад, радикал ва экстремистик ғояларнинг ёшларга ўтказадиган таъсирини олдини олиш ва Қирғиз фуқароларининг ушбу ташкилотлар ҳақида ўз вақтида мамлакат Судларига ахборот беришдир. 

Ёрлиқ