Тожикистонда ИШИД сафига қўшилган мактаб ўқувчисига 10 йиллик қамоқ жазоси берилди
август 07, 2016 11:43 Asia/Tashkent
Тожикистоннинг Сўғд вилояти суди 10 синф ўқувчисини 10,5 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Кун сайтининг хабарига кўра, бунга сабаб ўсмир ИШИД сафига қўшилмоқчи бўлган.
Маълум қилинишича, ўсмир ижтимоий тармоқ орқали Тожикистон учун махсус тайёрланган фото ва видеороликларни тарқатган.
«Ўсмир йигит экстремистик ҳаракатларни ижтимоий тармоқларда очиқ мурожаат тарзда олиб борган», — деди судья.