Тожикистон Бош прокурори ўлим жазосини тиклашни қўллаб-қувватлади
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i1891-Тожикистон_Бош_прокурори_ўлим_жазосини_тиклашни_қўллаб_қувватлади
Тожикистон Бош прокурори Юсуф Раҳмон, ўта оғир жиноятлар, хусусан қўпорувчиликлар ва давлат тўнтаришини содир этишга уринишлар учун олий жазо-ўлим жазосини Жиноят кодексига киритиш лозим, деган фикрни билдирди.
(last modified 2018-08-22T13:17:09+00:00 )
август 07, 2016 07:34 Asia/Tashkent
  • Тожикистон Бош прокурори ўлим жазосини тиклашни қўллаб-қувватлади
    Тожикистон Бош прокурори ўлим жазосини тиклашни қўллаб-қувватлади

Тожикистон Бош прокурори Юсуф Раҳмон, ўта оғир жиноятлар, хусусан қўпорувчиликлар ва давлат тўнтаришини содир этишга уринишлар учун олий жазо-ўлим жазосини Жиноят кодексига киритиш лозим, деган фикрни билдирди.

"Мен, Бош прокурор сифатида ўзини ўзгартира олмайдиган, оғир жиноятлар, хусусан қотилликлар, террорчилик ва давлат тўнтариши кабиларни содир этганларга олий жазо тайинланиши тарафдориман. Бироқ, биз бу жазони тақиқловчи халқаро конвенциялар иштирокчисимиз" – деган Тожикистон Бош прокуратураси раҳбари.

2004-йилда Тожикистонда ўлим жазосига мораторий жорий қилинган эди. Бундан ташқари, Жиноят кодексига киритилган ўзгартишга мувофиқ, аёллар ва 18 ёшга тўлмаган эркакларга ўлим жазосини тайинлаш бекор қилинганди. Шу билан бирга, олий жазо тайинлаш белгиланган моддалар сони 15тадан 5тагача камайтирилганди.