Ўзбекистон делегацияси «Марказий Осиё – БМТ» мулоқотида қатнашади
июн 11, 2017 19:28 Asia/Tashkent
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтадиган юқори даражадаги «Марказий Осиё – БМТ» мулоқотида иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Марказий Осиё – БМТ» мулоқоти 13 июнь куни ўтказилади.
Дарё.ўз сайтига кўра, БМТ бош котиби Антониу Гутерриш раислигидаги форумда Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари БМТнинг глобал аксилтеррор стратегиясини Марказий Осиёда амалга ошириш масалалари ва бошқа долзарб мавзулар юзасидан фикр алмашади.
Ёрлиқ